RU

Последние новости

20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  204 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади Новости

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади

2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган U-23 Осиё кубоги баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида 2001-2002 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-21 ёшлар терма жамоаси ташкил этилди.

Бош мураббий Тимур Кападзе қўл остидаги мазкур жамоа вакиллари Украина пойтахти Киев шаҳрида ўтадиган халқаро турнирга таклиф этилди.

Анъанавий Валерий Лобановский халқаро хотира турнири жорий йилнинг 25-29 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-21 терма жамоаси билан биргаликда Озарбайжон, Тунис ва Украина ёшлари иштирок этади. 26 май куни Ўзбекистон вакиллари ярим финал учрашувида Тунис U-21 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Финал ва 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган баҳслар 28 май санасида “Оболон-Арена” майдонида ўтказилади. Совринли ўринлар билан бир қаторда, турнир давомида ўз маҳорати ва салоҳиятини кўрсата олган футболчиларга “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши яримҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” махсус совринлари топширилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика