RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  6 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  8 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор" Новости

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча соат олдин бўлиб ўтган U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига ташланган қуръа натижалари бўйича фикрларини билдирди.

"Қуръа бўлиб ўтди, рақибларимиз маълум. Албатта гуруҳдаги учта рақиб орасида энг жиддийси Эрон. Лекин бу ерда қўрқадиган жойи йўқ, деб ўйлайман. Насиб қилса, уйда ўйнаймиз. Биринчи ўрин билан чиқишга ҳаракат қиламиз. Тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз аниқ. Осиё кубогига йўлланма олиб, у ердан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак.

Эрон билан охирги турда ўйнаймиз. Гуруҳ ғолиблиги учун улар билан кураш олиб боришимиз аниқ. Ўтган Осиё кубогида Эрон билан гуруҳда тўқнаш келган эдик. Озми-кўпми маълумотга эгамиз. Афғонистон ва Гонконг ҳақида маълумот тўплаймиз. Бизга Эрон тушганининг ҳикмати бордир, кучли рақиб балки камчиликларимизни кўрсатиб берар. Кучимиз ва имконият даражамизни биламиз. Ўша паллада оптимал формада бўлиб, яхши натижа билан мухлисларни хурсанд қиламиз",- дейди Тимур Кападзе.



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика