RU

Последние новости

09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3

Тимур Кападзе: "Рақибнинг ҳимоявий услуби бизга қийинчилик туғдирди" Новости

Тимур Кападзе: "Рақибнинг ҳимоявий услуби бизга қийинчилик туғдирди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. "Бунёдкор" ҳозирги вазиятидан келиб чиқиб борини берди. Ҳар икки жамоа ҳаракат қилди. "Бунёдкор" ҳимоявий услуб танлади ва бу бизга қийинчилик туғдирди. Дуранг ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. 

- Бундан 10 йиллар олдин “Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувида "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Кейин "Пахтакор" 3 та гол уриб ютиб кетган. Ўша 3 голдан иккитасида "Пахтакор" футболчилари фейр-плейга амал қилмасдан ўйинни давом эттирганидан кейин урилганди. Мураббийлар вақт чўзиш ва ростдан жароҳат бўлганини сезишади. Вазиятдан келиб чиқиб, сиз ўйинда фейр-плей қилмасдан тўпни қайтармасликни нормал холат деб ҳисоблайсизми?

- Бугун кимдир ростдан ҳам жароҳат олди. Балки вақт чўзгандир, билмадим. Вақтни кўпроқ ҳакам чўзди. 

- Тоировнинг холати қандай?

- Яхши, ҳаммаси жойида. Футбол осон спорт эмас, жароҳатлар бўлади.

- Ўзбек футболига арабча футбол кириб келаётгандек. Бу борада фикрингиз қандай?

- Билмадим, бунақа холатлар кўпроқ бизга дуч келаяпти. Балки бошқа ўйинларда ҳам бордир. Вақт чўзиш ёмон холат, мен жамоамга шуни тушунтираяпман. Эртага терма жамоалар билан ўйинда бошқача футбол бўлади. Футболчилар майли, ҳакам бугун вақтни жуда кўп йўқотди. 

- Ўзбекистон ҳакамлар маркази сизни ҳам эксперт сифатида таништирди. Вазиятлар таҳлилида қатнашаяпсизми?

- Тўғрисини айтсам, бунга вақтим йўқ. Биз кузатувчимиз, ўзи марказда эксперт ҳакамлар бор. Жуда муҳим вазиятлар муҳокама қилинаяпти. Ҳар турда ҳакамлик бўйича саволлар бўлаяпти. Ҳакамлик ривожланса, бундан футболимиз ютади.

- "Бунёдкор” ҳимоявий услуб танлашини кутганмидингиз?

- Бу борада саволлар бор эди. Аммо, "Бунёдкор"дан бугун ҳимоявий ўйин кутмагандим. Янги мураббий келди, қандай услубда ўйнаши қизиқ эди. Унинг услуби ҳақида ўрганиш олиб бордик, аввал ишлаган жамоаларини таҳлил қилдик. 5-2-3 услубда ўйнади, бу ўйинни ютсак бўларди.

- "Бунёдкор" бош мураббийи бугун 2 очко йўқотгани ҳақида айтаяпти. Бу борада сиздаги фикр қандай?

- Биз охирида урганимиз учун шунақа фикр билдирган бўлиши мумкин. Эртароқ урганИмизда, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бунақа ҳимоявий услуб нафақат биз каби ёш жамоага, балки кучли жамоаларга ҳам қийинчилик туғдиради.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика