RU

Последние новости

21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  0 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  8 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  12 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0

Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапирди Новости

Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапирди

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасида етарли даражада муаммолар борлигини маълум қилди.

Олимпиададаги шароитларга келадиган бўлсак, бу ерда қийинчиликлар етарли экан. Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Хона масаласида, машғулотга бориб-келиш масаласида, ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда. Машғулотларга бориб-келишнинг ўзига кўп вақт сарф қилмоқдамиз. Нафақат биз, балки бошқа жамоаларда шундай муаммолар бор.

 Мусобақа ташкилотчилигида озгина муаммолар борлиги кўриниб қолмоқда. Бу ерда фақат футболга тайёргарлик кўришни ўйламас экансиз. Яна бошқа масалаларни ўйлаш керак экан. Биринчи кун келганимизда бизни жойлаштиришди, бироқ эртасига бу сизларни хоналар эмас экан деб яна бўшаттиришди. Бошқа корпусга ўтадиган мураббийлар бўлди. Ўзига яраша ҳар куни қандайдир вазиятлар бўлиб турибди. Ҳаммамиз биргаликда бундай ҳолатлардан чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бироқ шу майда нарсалар ҳам ўйинга тайёргарлик олиб боришга тўсқинлик қилади.

 Футбол баҳсларини бошқа шаҳарда ўтказаётган жамоалар меҳмонхонада яшашмоқда, уларда биз каби муаммолар бўлмаяпти. Олимпия шаҳарчасида яшашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор экан.

Юртимизнинг бошқа спортчилари билан гаплашсак, Токиода ўтган олимпиада бундан анча тартибли ўтган экан. Ўзимиз иштирок этган Осиё ўйинларида ҳам бундай ҳолатларни кўрмагандик. Нима бўлган тақдирда ҳам кейинги учрашувларга тайёргарликларни давом эттирамиз.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика