RU

Последние новости

07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  0 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  165 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  15 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  79 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  8

Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин" Новости

Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон" (0:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Рақибимиз яхши спорт формада эканлигини билар эдик. "Андижон" жорий мавсумда яхши натижалар қайд этмоқда. Дуранг адолатли натижа бўлди. Икки жамоа ҳам бир-бирига имконият яратишга бермади.

- Сўнги икки учрашувларда жамоа таркиби анча ўзгарди. Бунга сабаб нима? Ёзда "Олимпик" сафидаги етакчи футболчилар бошқа жамоага ўтади деган гаплар тарқалмоқда. Ушбу миш-мишлар қанчалик рост? Сиз келажак ҳақида ўйлаб, янги таркиб шакиллантиришни бошладингизми?

- Йўқ. Ким жамоада қолиши ва кетиши ноаниқ ва биз бу ҳақида ўйламаяпмиз. Олдимиздаги асосий мақсад олимпиада. Барча футболчилар олимпиадага бориш имкониятига эга. Таркибдаги ўзгаришлар эса, жароҳат билан боғлиқ. Икки дарвозабонимиз ҳам жароҳатланган. Шу сабабли, Эдем Неманов дарвозамизни қўриқламоқда. Неманов яхши ўйнамоқда. Барча ротациялар жароҳат сабаб. Жароҳатланганлар сони ҳам кўпайиб кетди. Мамасидиқов энди сафга қайтмоқда.

- Жароҳатлар сони кўпайиб кетди дедингиз. Бунга сабаб нима?

- Турли хил жароҳатлар бор. Жиддий жароҳатларимиз йўқ. Кўпчиликнинг жароҳатлари мушаклар билан боғлиқ эди. Бу эса бироз вақт талаб этади. Александр Зевадинов эса операция қилинди. Жароҳатлар бўйича катта муаммо йўқ. Ротация қилган футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишмоқда.

- "Олимпик" жамоаси мавсум сўнгига қадар ушбу таркибини сақлаб қоладими ёки ёзги трансферлар ойнасида янги футболчиларни кўрамизми?

- Биз ҳар доим селекция ишларини олиб борамиз ва барча ёш футболчиларни кузатиб турамиз. Ёзда бир нечта футболчилар жамоадан кетиши мумкин. Янги футболчиларни кўриб чиқамиз ва бизга тўғри келса, уларни терма жамоага таклиф этамиз.

- "Андижон" сафида тўп тепаётган Шерзод Эсанов ўтган мавсум жамоангизда тўп тепганди. Эсановнинг олимпиадага бориш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Барча ёш футболчиларда имконият бор. Нафақат Эсанов, балки Бектемир Абдуманнонов ва Ислом Маматказинларни кузатиб бормоқдаман. Ушбу футболчилар "Андижон"нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшмоқда. Ислом Маматказинни бир сафар терма жамоага жалб этгандим. Ҳозир у янада ўсди деган умиддаман. Бироқ Олимпиада ўйинларига бор йўғи 18та футболчини олиб кета оламиз ва шу сабабли биз кўпайтириш эмас, кўпроқ таркибни қисқартириш ҳақида ўйлашимиз керак. Кечаги машғулотларда футболчилар билан кўришдим ва улар менга ўз укаларимдек. Уларга кўпроқ меҳнат қилишларини сўраб қоламан.

- Интернетда тарқаган хабарларга кўра, асли ўзбекистонлик лекин ҳозирги кунда Канадада истиқомат қилаётган ёш футболчи Камрон Хабибуллоҳ Олимпиада ўйинларига жалб этилиши мумкин экан. Ушбу гаплар қанчалик рост?

- Ушбу хабарни мен ҳам интернетда ўқидим. Бундай футболчи борлигидан умуман хабарим йўқ. Уни танимайман. У футболчини ҳеч қанақасига терма жамоага жалб қилмаймиз. Биз уни танимаймиз. Бизда кенгайтирилган 70талик таркиб бор ва у футболчи ушбу таркибда йўқ.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика