RU

Последние новости

11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  0 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  9 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  34 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  2 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  12 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3

Тим Кэйхилл: "Мен Гондурас билан ўйинга тайёрман" Новости

Тим Кэйхилл: "Мен Гондурас билан ўйинга тайёрман"

Эртага Австралия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг қитъалараро плей-офф босқичида Гондурасга қарши иккинчи учрашувни ўтказади.

Хабарингиз бор, дастлабки учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган ва энди Сиднейда бўладиган жавоб баҳсидан олдин Австралия яхши имкониятга эга. 

Жамоа етакчиси Тим Кэйхилл ОАВга берган интервьюсида жавоб ўйинига тайёр эканини айтиб ўтди. Маълумки, у жароҳат сабаб биринчи ўйинда иштирок эта олмаганди. Эртага эса Австралия жаҳон чемпионатига бориш масаласини ҳал қилади. Ўйин бизнинг вақт билан 14:00да бошланади. 

Кейинги йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш Тим Кэйхилл учун охирги имконият ва буни ҳужумчининг ўзи ҳам ҳис қилиб турибди. Агар Австралия мундиалга йўл ола билмаса, худди Италияда Буффон қилгани каби Кэйхилл ҳам терма жамоа билан хайрлашиши мумкин. 


37 ёшли ҳужумчи эртанги муҳим баҳс олдидан шундай деди: 

"Мен Гондурасда машғулот ўтказдим, лекин тиззамдаги оғриқ безовта қилиб эртаси кун майдонга туша олмадим. Энг муҳими, у ерда ютқазиб қўймадик ва ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Тўғри, майдон яхши ҳолатда эмасди, умуман иккала жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнади". 

"Сафарда 0:0 яхши, лекин вазифа ҳали бажарилгани йўқ. Олдинда бизни жавоб баҳси кутмоқда ва бунда бор имкониятни ишга соламиз. Терма жамоадан менда кўплаб яхши хотиралар қолган. Агар жаҳон чемпионатига чиқсак, бундай хотиралар яна кўпаяди. Мен эртанги баҳсга тайёрман ва ғолиб бўлиб Ватанимиз байроғини кўтарган ҳолда стадион бўйлаб югуришни хоҳлайман. Умид қиламанки, Австралия кетма-кет тўртинчи марта жаҳон чемпионатига чиқади".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика