RU

Последние новости

12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   1 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  4 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  4 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман" Новости

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"

"Флуминенсе" сардори Тиаго Силва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида "Челси" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

40 ёшли бразилиялик 2020 йилдан 2024 йилгача Лондон жамоасида ўйнаган ва улар билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Агар "Флуминенсе" КЖЧ финалида ўзи 8 мавсум ҳаракат қилган ПСЖ билан тўқнаш келиши мумкин.

"Ҳа, бу кўп нарсани англатади. Худога шукрки, мен бу икки клубда ("Челси" ва ПСЖ) ажойиб дамларни ўтказдим. Ҳозир эса фаолиятимнинг сўнгги босқичида ҳам қўлимдан келганича жамоага ёрдам бериб, муҳим дақиқаларни бошдан кечирмоқдаман.

Агар "Челси"ни мусобақадан чиқариб юбора олсак, уларга бўлган муҳаббатимни қайд этган ҳолда, ўзгача аҳамиятли бўларди деб айтоламан. Биз бир-биримизга дуч келиб қолдик, начора фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбурмиз. Бу ўйиндан сўнг автоматик тарзда “Челси”га, ЖЧдан кейин эса ПСЖга мухлислик қиламан. Ва ҳар доим шундай бўлиб қолади, чунки мен бу клублардан чексиз миннатдорман. Ўз имкониятларим доирасида ҳамма нарсани қиламан ва буни "Флуминенсе" учун қилишда давом этаман. Умид қиламанки, биз финалга чиқа оламиз", – деди Силва.

Жамоалар ўртасидаги ўйин бугун, 8 июль куни Ист Резерфордда ўтазилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика