RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  4 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Термиздаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда Новости

Термиздаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

"Сурхон Арена" стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. У қуриб битказилгандан сўнг ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган холга келтирилади.

Ўзгаришлар Сурхондарё вилояти футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшади, айниқса, ҳудуднинг ёш авлоди учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Текширувдан сўнг стадионни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқларини, инфратузилмани, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузилиб чиқилди. 

Иш жараёнида стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади.

Дастлабки қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган замонавийлаштириш жараёни ERIELL Group томонидан таьминланмоқда. Ташкилотнинг бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2023 йилдан “Сурхон” профессионал футбол клубига раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Бу йилги мавсумда “Сурхон” ПФК футболчилари Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда. 

Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда. 

Замонавийлаштириш жараёни ниҳоясига етгач, стадион сифатли ўйинларни ўтказиш учун керакли стандартларга жавоб бера олади ва яна кўплаб футбол мухлислар масканига айланади. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика