RU

Последние новости

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  4 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  60 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Терма йиғини санасидаги ўзгариш сабаб аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш бўлди Новости

Терма йиғини санасидаги ўзгариш сабаб аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш бўлди

Аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкент мезбонлик қилувчи Осиё кубогининг саралаш босқичида 20 сентябрь куни Мўғулистон билан, 23 сентябрь куни Жанубий Корея билан расмий учрашувлар ўтказади. Уч жамоа иштирокидаги саралаш гуруҳи якунига кўра фақатгина пешқадам терма жамоа январь ойида Ҳиндистонда ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади.

ЎзПФЛ шундан келиб чиқиб, аёллар чемпионатининг танаффусгача бўлган 17-тур учрашувларини 13 сентябрь кунига тайин қилганди. Мазкур сана терма бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан келишилган. Бироқ 31 август куни ЎФА 17-турни бошқа санага кўчиришни сўраб хат ёзди. Мазкур номада терма йиғинга 14 эмас, балки 12 сентябрь куни кириши баён қилинган.

Режага кўра, Ўзбекистон чемпионати “Бунёдкор-W” клубининг ОФК аёллар клублари чемпионати старт олгунга қадар якунига етиши ҳамда “қалдирғочлар” ўз вақтида Иорданияга жўнаб кетиши керак эди. Бунда аёллар кубогининг финал учрашуви “Бунёдкор-W” жамоасининг финалда иштирок этиши ёки этмаслигидан келиб чиқиб, ё халқаро мусобақадан аввал ёки ундан кейин ўтиши лозим эди.

Бироқ ЎФА ўз режаларини ўзгартирганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ 17-тур санасини тақвимдан ўчирди ва табиийки, тақвимдаги турлар биттадан кейинга сурилди. Шу тариқа аёллар чемпионатининг сўнгги тур учрашувлари ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви халқаро турнирдан кейинга қолдирилди. Аслини олганда “Бунёдкор-W” халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этса, шарқий Осиё жамоасига қарши навбатдаги учрашувни ўтказиши лозим эди. Аммо катта эҳтимол билан шарқий жамоалар мусобақага тайёр бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, чемпионатнинг сўнгги тури ва кубок финали санасида ўзгариш бўлмайди деб, умид қиламиз.

ЎзПФЛ режаси билан кўрсатилган ҳаволаларда танишиб олишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика