RU

Последние новости

17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  0 16:50Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  4 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  10 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   14 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади Новости

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти – Абдусалом Азизов миллий ҳамда олимпия терма жамоалари билан учрашув ўтказди.

Самимий суҳбат тарзида ўтган ушбу учрашувда футболимиз раҳбари муҳим бир янгиликни маълум қилди. 

"Футболи ривожланган мамлакатларда миллий терма жамоалар доимий йиғинлар ўтказадиган замонавий базаларга эга. Мана шу қароргоҳларда катта турнирларга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар мавжуд. Бизда шу кунгача терма жамоалар меҳмонхоналарда истиқомат қилиб, машғулот ўтказиш учун ҳар хил майдонлардан фойдаланиб келмоқда. Бу эса бугунги кун талабларига мос эмас.

Шуни инобатга олган ҳолда ассоциация томонидан терма жамоаларимиз учун янги база барпо этиш режаси ишлаб чиқилди ва бу борадаги дастлабки қадамлар ташланди. Ушбу лойиҳа давлатимиз, қолаверса, халқаро футбол ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу база асосий жамоаларимизнинг йиғин ўтказиши, машғулотлар, тикланиш, ҳордиқ  чиқариш ва жисмоний ҳолатни яхшилаш учун барча шароитларга эга бўлади. Қароргоҳ баҳаво ҳудудда, сув бўйида жойлашади. Замонавий техника билан жиҳозланади.

Ишонаманки, ушбу лойиҳа миллий футболимизнинг, айниқса турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг янги босқичга чиқишида ва муҳим мусобақаларга сифатли тайёргарлик олиб боришида катта хисса қўшади", - дея таъкидлаб ўтди Абдусалом Азизов.

Қайд этиш жоиз, ушбу янгилик ҳозирда фаолият олиб бораётган футболчилар ва яқин келажакда ушбу спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланувчилар учун ўзига хос байрам совғаси бўлди.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика