RU

Последние новости

23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  1 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  8 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  10 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз? Новости

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз?

Бир неча соатдан кейин миллий жамоамиз Осиё Кубоги саралашидаги иштирокини бошлайди.

Рақиб — Шри-Ланка. 2-3 йил олдин бу жамоа билан ўйнашимиз кўпчиликнинг тасаввурига сиғмас эди. Аммо, тақдир бизни шунга ҳам мажбур қиляпти. 

Мураббий рақибга ҳар қанча ҳурмат сақламасин, бугунги баҳсда фақат битта интрига бор: Шри-Ланка дарвозасига нечта гол урамиз?

1999 йилги баҳсда ҳамюртларимиз 6 та тўп билан чекланган экан. Рақиб дарвозасини Жафар Ирисметов (дубль), Николай Ширшов (дубль), Февзи Давлетов ҳамда Равшан Бозоров муаллифлик қилган.

Ўша даврда Шри-Ланка ҳаваскорлардан ташкил топган эди. Кейинги 23 йилда ҳам айтарли ҳеч нарса ўзгармади. Рақибларимиз бугун Элдордан либос олишни умид қилиб, майдонга чиқишади.

Шри-Ланка терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингининг 205-поғонасини банд қилиб турибди. Ер шарида улардан кучсизроқ фақат 6 та жамоа бор.

Терма жамоанинг умумий таркиби 1 млн еврога баҳоланган. Солиштириш учун, Про лигадаги "Янгиер" ҳам Шри-Ланкадан қимматроқ ҳисобланади.

Шри-Ланканинг расмий ўйинлардаги охирги ғалабаси 2019 йилнинг ёзида қўлга киритилган экан. Унда Макао терма жамоаси мағлуб қилинган

Хуллас, бугунги ўйин фақат бир томонга ўйналади. Бизнинг дарвозамизни Сречко Катанецнинг ўзи қўриқласа ҳам, нолга туради. Куннинг ягона саволи аниқ: нечта гол урамиз?

мақола→ Катанец мантиқсиз одамми? 

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика