Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га ютқазганидан кейин: "Ўтказиб юборган иккинчи голимизда битта эмас, бир нечта хатога йўл қўйдик"
25 авг 03:41
Новости
Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га ютқазганидан кейин: "Ўтказиб юборган иккинчи голимизда битта эмас, бир нечта хатога йўл қўйдик"
"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг АПЛ 2-тури доирасида жамоасининг "Брайтон"га имкониятни бой берганига (1:2) изоҳ берди.
"Биз ўтказиб юборган иккинчи голда битта эмас, бир нечта хатога йўл қўйдик. Буни муҳокама қилиб олиш зарур.
Ҳар икки гол ҳам оддий вазиятларда юзага келди. Ўзимизни яхшироқ томондан кўрсатишимиз керак эди. Бугун "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозониши мумкин эди, аммо ютқаздик", - деди тен Хаг.
Комментарии