RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  17 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Темурхўжа Абдухолиқов: "Гуруҳда биз ва Саудия Арабистони фаворит" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Гуруҳда биз ва Саудия Арабистони фаворит"

Биласиз, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Айни пайтда Эктор Купер бошчилигидаги миллий жамоамиз мазкур ўйинга ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Миллий терма жамоамиз ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ЎФА расмий сайтига тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг иккинчи босқичига тайёргарлик жараёнини бошлаб олдик. Таркибдаги барча йигитлар йиғинга яхши кайфиятда етиб келишмоқда ва олдиндаги муҳим ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда.

Гуруҳимиз ҳақида гап кетганда, рақиблар ичида Саудия Арабистони терма жамоасини фаворит, деб ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, бизнинг терма жамоа ҳам фаворит. Биз фақат гуруҳда 1-ўринни эгаллаш ва кейинги босқичга йўл олиш учун кураш олиб борамиз. Лекин гуруҳдан ўрин олган қолган рақибларга ҳам беписанд қарамаслик лозим. Мисол учун, Фаластин терма жамоасининг ҳам қандай ўйин кўрсатишини олдиндан тахмин қилиш қийин. Шу сабабдан ҳам олдиндаги ўйинларга тўлиқ куч билан жиддий тайёргарлик олиб борамиз.

Йиғинимиз бир ҳафта давом этади ва сўнгра иккинчи саралаш босқичидаги илк ўйинни Фаластин терма жамоасига қарши ўтказамиз. Мазкур баҳсга тайёр бўлиш учун вақтимиз етарли.

Ўз навбатида, биз саралашни муваффақиятли ўтказишга ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди маҳоратли футболчи.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика