RU

Последние новости

07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  0 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  1 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  5 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  11 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1

Темур Турдиев: “Раҳбарлар футболга қизиқади, аммо...” Новости

Темур Турдиев: “Раҳбарлар футболга қизиқади, аммо...”

Қорақалпоғистон ўзбек футболида муҳим роль ўйнайди. Ўз вақтида ўзбек футболига Бердаҳ Алланиёзов, Неъматилло Қуттибоев каби иқтидорларни тарбиялаб берган мамлакат гарчи олий лигада жамоаси бўлмаса-да, бугунги кунда ҳам тўхтаб қолаётгани йўқ.

Азамат Алланиёзов, Саламат Қуттибоев, Наврўз Алимов ва Ойбек Нурбоев каби ўйинчилар сўзимизга исбот бўла олади. Ўрта авлод тарбияланувчиларидан бири бўлган Темур Турдиев олий лигамизнинг бир қатор клубларида тўп сурган. Бир неча йиллик танаффусдан кейин 2015 йилги мавсум бошида яна олий лигага қайтган ҳимоячи фаолиятини биринчи лига клубида давом эттиришга мажбур бўлди. Куни кеча Темур Турдиев билан суҳбатлашиб, нега “Бухоро”да қолмагани ва “Орол”нинг биринчи лигадаги иштироки ҳақида гаплашдик.

- Бир неча йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтгандингиз. Аммо “Бухоро”даги фаолиятингиз омадсиз чиқди. Буни нима билан изоҳлаган бўлардингиз.

- Жароҳат. Бошқа сабаб йўқ. Иккинчи турдаёқ оёғимнинг болдир қисмидан жиддий жароҳат олдим. “Динамо”га қарши ўйиннинг адашмасам 20-дақиқасида ҳимояланиш жараёнида оёғимни нотўғри қўйдимми, билмадим, болдирим йиртилиб кетди. Натижада мавсумнинг асосий қисмини жароҳатимни даволатиш билан ўтказиб юбордим. Тикланиш жараёни икки ойдан кўпроқ муддатни талаб қилди. Оқибатда ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Табиийки, бу орада асосий таркибдаги ўрнимни ҳам йўқотиб қўйдим. 

- “Бухоро”га сизни собиқ бош мураббий Александр Мочинов таклиф қилганди. Ёш мутахассис кетганидан кейин сиз ҳам жамоа билан хайрлашдингиз. Клубда қолсангиз бўлмасмиди? 

- Йўқ. Ўйнамаганингиздан кейин жамоада қолишдан нима наф? Бундай ҳолатда ўзингизни ноқулай ҳис қила бошлайсиз. 

- Кетишингизни янги мураббийлар штаби хоҳладими ёки ўзингиз кетишга рухсат сўрадингизми?

- Ўзим сўрадим. Улар ҳам ўйнамаётганимни айтишди. Қолаверса, истайсизми-йўқми, янги мураббийлар жамоага ўзлари билган-таниган ўйинчиларни таклиф қилиши аниқ эди. Табиийки, бундай вазиятда жамоада ўйнаб кетишингиз амримаҳол. Давралар оралиғида “Бухоро”ни нафақат мен, анчагина футболчи тарк кетди. 

- Агар Александр Мочинов жамоада қолганида сиз ҳам клубни тарк этмасмидингиз?

- Бу борада аниқ фикр билдиришим мушкул. Чунки ўша вақтда вазият қандай бўлишини билмасдим.

- Мочинов давридаги “Бухоро”га нима етишмади? Кўпчилик ёш мутахассисдан ижобий натижа кутганди?

- Биринчидан, вақт етишмади. Иккинчидан, айрим сабабларга кўра, Мочинов таркибни тўлалигича ўзи истаган футболчилар билан тўлдира олмади. Бу борада унга молиявий томондан кўмак бўлгани йўқ. Таклиф қилинган легионерларнинг савияси ҳам у қадар юқори эмас эди. Энг ёмони, жамоага олиб келинган легионерларни мураббий на ўртоқлик ўйинларида ва на машғулотларда синаб кўрмади. Шунчаки, легионерлар клуб билан шартнома тузишди ва мураббийнинг қўл остида шуғулланишни бошлашди. Ўзи хоҳлаган футболчиларни жалб қила олмагани учун ҳам оптимал таркибни йиғишга қийналди. Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб синовдан ўтказилди. Натижасидан хабарингиз бор. 

- Сўнгги йилларда асосан биринчи лига клублари сафида ўйнаб келаётган эдингиз. Олий лигага қайтиб қандайдир фарқни сездингизми?

- Битта фарқни айтишим мумкин, олий лигада ўйнайдиган футболчиларда “класс” бошқача бўлади. Биринчи лигада ўйинчилар кўпроқ югуриши мумкин, лекин олийда футболчи биргина қарори билан сизни хато қилишга мажбур қила олади. 

- “Орол”га бориб қўшилишингиз қандай содир бўлди?

- “Бухоро”дан кетганимдан сўнг “Орол” бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев билан суҳбатлашдим. У киши ёрдам беришимни сўради ва шу тариқа жамоага қўшилдим. 

- Лигалар орасидаги фарқ сезилгандир?

- Албатта. Юқоридаги саволингизга жавоб берганимда айтиб ўтдим. Лигалар орасида “класс” борасида фарқ бор. 

- Олийдан биринчи лигага қайтиб, қуйида ўйнаб кетиш қийин бўлмагандир? 

- Дастлабки тўртта турда бироз қийналдим. Йўқ, бу муҳитга ёки лигага мослаша олмаганимдан эмас, шунчаки, анча вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетганим сабабли оптимал формадан чиқиб қолгандим. Кейин ҳаммаси изига тушиб кетди. Бундан ташқари, “Орол” ҳам иккинчи босқичнинг иккинчи даврасидан кейин ўзига келди ва натижаларимиз ҳам яхшиланди. Бунга ҳам бир қатор сабаблар бор. Хусусан, жамоа босқичлар оралиғидаги танаффус вақтида йиғин ўтказмаган. Футболчилар машғулотларда қатнашмаган. Бу ўз-ўзидан жамоанинг ўйинига салбий таъсир қилган. 

- Раҳбарият жамоанинг келажаги ҳақида нима дейди? 

- Ким нима дерди? Футболчилар саккиз ойлаб маош олмаган бўлса?! Яхши ҳам Республикадаги Институт, коллежларнинг ректор ва директорлари футболга қизиқишади. Улар клубдаги бир неча фахрий ўйинчини олий даргоҳларга ишга жойлаб қўйишди. Футболчилар бўш вақтида футбол ўйнашиб, теп тепишга ажратган вақтларини таълим даргоҳидан олган маошлари эвазига “ёпиб” келишди.

- Қолганларчи? Жумладан, ёш ўйинчилар, мураббийлар?

- Ёш ўйинчиларнинг аксари талабалар ҳисобланишади. Бош мураббий Неъматилло Қуттибоевнинг ўзи эса, Олимпия захиралари коллежида ишлайди. 

- Сафар ўйинларига бориб-келиш қандай амалга ошди?

- Сафарга жўнаб кетишимиз лозим бўлган сўнгги кунларда маблағ топиларди. Айрим сафарларга борганда қарз бўлдик, кейин тўлаб берилди. 

- Расман жамоанинг ҳомийси қайси ташкилот?

- Аниқ бир ҳомий бириктирилмаган, аниқроғи, ҳомийларимиз жуда кўп. Йиллик смета бизга бириктирилган барча ташкилотларнинг зиммасига юклатилган. Қайсидир ташкилот клуб ҳисоб-рақамига 500 минг ўтказиб берса, бошқаси 1 миллион. Бошқаси яна қанчадир. Ҳаммасига етарлича маблағ ўтказиб берилишини юклатилган, лекин ҳеч бир ташкилот бирдагина ўзига юклатилган суммани ўтказмайди. Натижада унга-бунга илтимос қилишга мажбур бўлардик. Клубнинг ўзи расман Республикага тегишли. 

- Шундай қийинчилик билан кун кечирсада жамоа мусобақада жуда ёмон иштирок этгани йўқ?!

- Агар фақат маблағга қараб ўйнаганимизда жамоа биринчи лигадан тушиб кетиши мумкин бўлган икки клубнинг бирига айланарди. Биз вазиятни ўнглаш мақсадида максимал даражада ҳаракат қилдик. Таркибдаги ҳеч бир футболчи пул ҳақида ўйлагани йўқ. Асосий муаммоимиз – жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш бўлди. 

- Жамоа ўйинларга қандай тайёргарлик кўрарди?

- Машғулотларда ҳар доим ҳам тўлиқ таркиб иштирок этмасди. Чунки пул тўланмаганидан кейин ким ҳам доим келиб шуғулланишни истайди. Ёки қайси мураббий шогирдидан машғулотга доим келишини талаб қила олади? 

- Қорақалпоғистондек катта республикада биттагина жамоани ушлаб турадиган бақувват ҳомий йўқми ёки футболга қизиқадиган инсонлар камми?

- Бу борада аниқ фикр айта олмайман. Шуниси ҳақиқатки, раҳбарлар футболга қизиқади, аммо уларнинг бошқа муаммолари ҳам бор. 

- Бундай вазиятда фақат мухлисларга ачинасан киши?

- Албатта. Бизда футболнинг ашаддий шинавандаси бўлган мухлислар етарлича. Оддий мисол, чемпионатнинг иккинчи босқичида “Пахтакор-2” билан сафарда ўйнадик. Ўша белашув арафасида жамоа ҳисоб-рақамига бириктирилган ҳомийлардан пул келиб тушмади. Шундай қийин вазиятда садоқатли мухлисимиз ёрдамини аямай сафар харажатларини тўлаб берди. Кейинроқ унга пул қайтариб берилди, аммо салкам 10 миллион сўмга яқин пулни ҳамма ҳам қарзга беравермайди. 

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика