Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"
20 окт 00:17
Новости


Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Чуқур ҳимояланадиган ва узун паслар билан ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин бўлиб кетган. Агарда илк дақиқаларданоқ гол ўтказиб юборсангиз-у, бир футболчингиз майдонда ётган бўлса, барчаси қийинлашиб кетади.
Ўйин олдидан биз чуқур ҳимояланидиган жамоага қарши шунча вазият яратишимизни айтишганида, мағлуб бўлмаймиз дея олардим. Бироқ биз ютқаздик.
Бизда биттадан кўпроқ гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлди. Бошқа томондан олиб қарасак, биз стандартлан кейин битта гол қўйиб юбордик.
"Кристал Пэлас" билан ўйиндаги каби биз стандарт вазиятдан кейин гол ўтказдик, буни қабул қилиш қийин. Чунки замонавий футболда гол уришдан кўра стандартдан кўпроқ гол қўйиб юборилса, ғалаба қозониш қийин бўлади", - деди Слот.
Похожие новости

Комментарии