RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  13 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  6 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим” Новости

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим”

Ўзбекистон Биринчилигининг 17-туридан ўрин олган “Орол” – “Хоразм” (5:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Хоразм”га қарши ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди, десам муболаға бўлмайди. Очиғи, меҳмонлар дарвозасини ўн марта ишғол қилишимиз ҳам мумкин эди, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, ҳисоб йириклашгани сари футболчилар хотиржамликка берилишди. Ғалабамизга рақибнинг бугунги ҳолати ҳам таъсир қилди. Яъни, “Хоразм”нинг таркиби сезиларли даражада ёшарган. Дарвозабонини инобатга олмаса, қолганлар ёш ўйинчилар. Табиийки, уларга тажриба етишмади. 

Мана биринчи давра ўйинлари ҳам якунланди. Футболчилар 10 кунлик таътилга чиқишди. Иккинчи даврага тайёргарликни Нукусда бошлаймиз. Кейин молиявий имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда Тошкентга боришимиз ҳам мумкин. Таътил вақтида мен Тошкентга мураббийлик курсларида ўқишга бораман. “Б” лицензияси учун курсларда ўқишни режалаштирганман. 

“Орол”нинг биринчи даврадаги иштирокидан қониқдим, десам ҳам бўлаверади. Чунки биз учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни топиб олдик. Йигитлар улардан нима хоҳлаётганимизни тушунишди. Натижада ўйинимиз қовушиб, ҳисобларимиз ҳам яхшиланди. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика