RU

Последние новости

17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:02Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  7 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  56 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги" Новости

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"

"Насаф" жамоасининг грузиялик легионери Темур Чогадзе "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув бўлди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашда давом этишимиз керак.

- "Насаф"даги дастлабки ўйинларингизни ўтказмоқдасиз ва Ўзбекистонга келганингизга бор йўғи бир неча ой бўлди. Миллий чемпионатимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Сизда адаптация жараёни ҳали ҳамон давом этмоқдами?

- Ўзбекистон жамоасига ўтишимдан аввал қўшни мамлакат Қозоғистонда тўп сургандим. Чемпионатлар бир бирига ўхшаш дея оламан. Мен учун ҳозир адаптация вақти кечмоқда ва шу сабабли бироз вақт керак. Ўзбекистонда инфратузилма яхшироқ экан. Қозоғистоннинг кўпгина клублари сунъий қопламали майдонга эга. Бу эса футболчи учун ноқулай.

- "Насаф" жамоасига чемпионлик учун ўтганингизни таъкидлаган эдингиз. "Насаф" 8-турда иштирок этди. Ҳозирги вақтда "Насаф"нинг чемпионлик учун бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз деб ўйлайман. Бироз муаммолар ва жароҳатлар кўпайди, аммо бу баҳона бўла олмайди. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, ҳали курашишда давом этиш керак.

- Кетма-кет уч мавсум давомида "Насаф" Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлаётган эди. Жорий мавсумда эса жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетди. "Насаф" қайд этган бундай ёмон натижага изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ўзбекистон кубогида омадсиз иштирок этдик. Асосий мақсадимиз кубок эмас чемпионлик. Энг муҳими жорий мавсум лига чемпионлигини қўлга киритиш.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика