RU

Последние новости

08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  9 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  7 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  7 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1

Таслим бўлма! Новости

Таслим бўлма!

ЕЧЛнинг ўтган мавсуми ортидан Евро-2020'да ҳам зафар қучган Жоржиньо ёзги таътил вақтида Веронага борди.

Маълумот учун, Бразилиянинг қашшоқ оилаларидан бирида тарбияланган футболчи 15 ёшида мазкур шаҳарга кўчиб ўтган ва катта футболдаги дебютини "Эллас Верона" либосида нишонлаган.

"Европа чемпионатидан кейин шаҳардаги марказий майдонга бордим. "McDonald’s"га кирдим ва сутли коктейл сотиб олдим", – дейди "Челси" ярим ҳимоячиси.

Нима учун коктейл? Ҳаммаси оддий, Жоржиньо бир пайтлар "Верона"нинг ёшлар жамоаси сафида ўйнаб, ҳафтаси 20 евро оларди: "Сутли коктейл 1 евро туради. Картошка фри? Бургер? Қаерда?! Мен майдон бурчагидаги ўриндиқлардан бирига ўтирар, атрофни кузатардим. Шанба кунлари шундай ўтарди".

"Мана, бу ёз яна сутли коктейл сотиб олдим, ўша ўриндиқларда ўтирдим. Кўзларимни юмиб, ортга қайтдим. 15 ёшли пайтларимни кўрдим. Ҳеч ким эътибор қилмайдиган, уятчан ва ориқ бола. Биров унинг уйини қанчалик соғингани, олис шаҳарларда қандай қийинчиликлар кўраётганини билмасди.

Унга энгашдим ва орзусига интилаётган болаларга айтиладиган иборани қулоғига пичирладим: Таслим бўлма, йигитча! Нима бўлганда ҳам, таслим бўлма".

"Чўкаётган канонирлар" — "Арсенал"да энг кўп маошни ким олади?

Автор :
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика