RU

Последние новости

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  6 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Тарихда шу кун. "Пахтакор" стадионида 55 000 томошабин. Ўзбекистон - Иордания 2:2 Новости

Тарихда шу кун. "Пахтакор" стадионида 55 000 томошабин. Ўзбекистон - Иордания 2:2

Championat.asia сайтида бир ўйин тарихи рукни давом этади.

Бундан роппа-роса 21 йил олдин Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2002 саралаш босқичи иккинчи раундида Тошкентда Иорданияни қабул қилган эди. Ўша пайтлар футболимизда ўзгача янгиланиш даври бошланган, терма жамоада эса авлодлар алмашинуви жараёни кечаётган паллалар ҳисобланарди. Бу даврга келиб Игорь Шквирин, Сергей Лебедев, Илҳом Шарипов, Рустам Дўрмонов сингари номлар аллақачон ўринларини бошқа футболчиларга бўшатиб берганди, дея оламиз. Терма жамоани эса россиялик мутахассис Владимир Сальков бошқарарди. 



Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимдан сўнг иорданияликлар 2:0 ҳисобида ҳисобида олдинда борарди. Иккинчи бўлимда эса Владимир Маминов ва Николай Ширшовнинг голлари мағлубиятдан қутқариб қолган. Қуйида ўйин қайдномаси ва видеосини кўришингиз мумкин. 

ЖЧ-2002 саралаш босқичи. Иккинчи раунд

Ўзбекистон - Иордания 2:2

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 55 000 томошабин

Бош ҳакам: Аҳмад Супиян (Малайзия)

Голлар: Владимир Маминов 51, Николай Ширшов 65 - Бадран Ал Шагран 13, Эсам Абу Тук 23

Ўзбекистон: Олег Беляков, Олег Пашинин (Александр Хвостунов, 46), Даврон Файзиев, Николай Ширшов, Февзи Давлетов, Сергей Лушчан, Миржалол Қосимов, Алексей Дионисиев, Владимир Маминов, Сергей Георгиев (Мухтор Қурбонов, 46), Жафар Ирисметов (Улуғбек Бақоев, 78)

Иордания: Аҳмад Ал Хазелех, Хатем Ақел, Ратеб Ал Авадат, Аднан Ал Шуаибат, Эсам Ау Тук, Хуссунех Ал Шейих (Раъфат Али, 36), Ҳатам Ал Шбол (Башар Бани Ёсин, 89), Ашраф Шатат, Белал Ал Лаҳам, Маҳмуд Шелбаих



Терма жамоамиз иштирокидаги бошқа тарихий ўйинларни қуйидаги ҳаволада ҳам кузатиб боришингиз мумкин. РЕТРО ЎЙИНЛАР

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика