RU

Последние новости

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  0 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди Новости

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳақида охирги ёзганларим турли доираларда муҳокама қилинди (мен ёзганим учун эмас, кишиларнинг кўнглидаги гап айтилгани учун).

Дастлаб, ўша қарорга реакция билдирдим: буюртмачилар яширилмасин, кескинроқ жазолансин, ўз-ўзидан бу мавсумнинг якуний натижаларига таъсир кўрсатиши керак. 

Ўйладимки, шундагина адолат қарор топади (Бу фикр тўғри эди). Аммо негадир атрофимдаги тажрибали кишилар мийиғида кулиб қўйишди. Нега? Чунки, улар бундай бўлишига ишонмайди. 

Аҳмоқми булар, ҳамма нарса ойдай равшан-ку, деб ўпкалаган бўлдим. Фойдасиз, бировдан садо чиқмади, ҳеч ким ёзмади.

Фақат масъуллардан сигнал келди: «Тўғри ва ўринли фикрлар учун раҳмат, лекин сен воқеалар ривожидан илгарилаб кетдинг. Барчаси бўлади, ҳамма ўзига лойиғини олади — бу мураккаб жараён бўлиб, кўп вақт талаб қилади».

Хурсанд бўлдим, қувондим. Демак, ҳали жараён давом этаётган экан, клубдагилар парда ортидан чиқарилади ва бунга ишонмаганлар уялиб қолади. Ҳар тонг уйғонишим билан ЎФА расмий каналига қарайдиган бўлдим, бирор янгилик умидида...

Кеча Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони «Нефтчи» ва «Андижон» ўртасидаги ўтиш ўйинига мезбонлик қилди, «бургутлар» лигада қолишди. Ильгиз Танташев финал ҳуштагини чалган маҳалда барча умидлар ўлди, энди бефойда. Энди қайсидир жамоадан очко айрилишига, пастга тушириб юборилишига ўзим ҳам ишонмайман.

Соддалик билан ўйинни сотиб олган клублар жазоланиши ҳақида ўйлабман. Турнир жадвали ўзгариб кетиши ҳақида ўйлабман. Шундай ҳолатда қуйи лигага тушиб кетган «Бухоро»нинг асл ўрни юқорироқда экани ҳақида ўйлабман. «Кальчополи»ни эслаб, ўзимизда ҳам такрорланиши ҳақида ўйлабман...

Шу масалада қайси журналист билан гаплашсам, ҳаммаси бир хил жавоб қайтарди: «Энди, ука, бу Италия эмас». Аслида гап бунда эмас, ҳақиқат бу эмас. Асл муаммо сизнинг итальян эмаслигингизда! 

«Кальчополи» ҳақида 1000 марта ёздим (ҳавасим келганидан), яна бир мартаси зарар қилмайди. Ўшанда далиллар базаси Турин, Рим ва Неаполь судларига юборилган, лекин 2 йил давомида ҳеч ким ижобий жавоб қайтармаган. Шундан кейин маълумотлар ОАВга сиздирилган ҳамда жамоатчилик Италия футбол федерациясидан айбдорларни топиб жазолашни талаб қилган, ана шу жараённи назорат қилган. «Кальчополи» ҳеч қачон содир бўлмас эди, агар жамият фаол бўлмаса.

Юқоридаги 3 та гапни такрорлайверишдан чарчадим, бировга тушунтиролмай чарчадим. Бу гал ҳам фақат ҳакамлар жазоланса, стадионга тушиш учун билмам қандай асос топа оламан. Қаердасиз, футболсеварлар? Қаердасиз, ҳалол футбол тарафдорлари? Қаердасиз, устоз журналистлар?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика