Танишинг – Исаак Хайик. Футбол тарихидаги ёши энг улуғ дарвозабон!
08 апр 2019 00:45
Новости
Танишинг – Исаак Хайик. Футбол тарихидаги ёши энг улуғ дарвозабон!
Исроилнинг "Ирони Егуда" клуби футболчиси Исаак Хайик Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.
Гап шундаки, мазкур дарвозабон бир ҳафтадан сўнг 74 ёшни қарши олади. У мамлакат қуйи дивизионининг тур учрашуви доирасида "Маккаби Рамат Ган" клубига қарши (1:5) майдонга тушиб, футбол тарихидаги ёш энг катта посбонга айланди.



Исаак Хайик Ироқда туғилган бўлиб, 4 ёшида Исроилга кўчиб келган. Мазкур баҳс якунланганидан кейин эса у яна бир ўйинда қатнашиб, фаолиятини тугатмоқчилигини айтган.

Аввалги рекорд натижа уругвайлик Роберто Кармонага тегишли эди. Ушбу дарвозабон "Пан-де-Асукар" клуби сафида 53 ёшида асосий таркибда майдонга тушганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии