RU

Последние новости

19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  2 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  36 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5

Танаффусга тантана билан. "Насаф"ни ким тўхтатади? Новости

Танаффусга тантана билан. "Насаф"ни ким тўхтатади?

Кетма-кет 5 йилдан буён чемпионликни пойтахт клуби "Пахтакор" ўзиники қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда эса бу борада ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Қаршининг "Насаф" жамоаси дадил қадамлар билан тарихий онлар сари яқинлашяпти дея оламиз. "Аждарлар"нинг ғалабали юришлари фонида қолганларнинг очко йўқотиши ҳам орадаги фарқни катталаштираётгани тайин. Келинг, шу ўринда жамоага оид қизиқарли маълумотлар ва олдинда кутилаётган ўйинлар билан таништирамиз. Қизиқ, Рўзиқул Бердиевни ким йўлда тўхтатиши мумкин?


1. Уйдаги кўрсаткичлар 

"Насаф" 2024 йилги мавсумда уйда мағлубиятга учрамаган ва энг кўп очко (23) жамғараётган жамоа бўлиб турибди. Жамоа 9 та беллашувнинг 7 тасида ғалабани бегона қилгани йўқ, яна 2 та баҳсда рақиби билан муроса кўчасини танлади. Ваҳоланки, 2023 йилда 13 та ўйинда 7 ғалабани қўлга киритган ва 25 очко тўплаган эди. Олдинда яна ўйинлар борлигини ҳисобга олсак, бу борадаги натижа яна янгиланади. 

2. Меҳмондаги ҳолат ва қолган рақамлар

Мазкур жадвалда "Сўғдиёна" 16 очко билан етакчилик қилмоқда. "Насаф" 15 очко йиғди ва 2 ўринни эгаллаб турибди. Бу йилги ягона мағлубият ҳам сафарда "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олинди. Ўтган мавсумда 23 очко билан 3-ўринда якунлаган. 

Суперлигада энг кам гол ўтказган жамоа - "Насаф", 17 та ўйинда 9 та гол. 

Тўплар нисбати энг яхши жамоа - "Насаф" +16

Охирги 5 та ўйинда энг кўп очко ишлаган жамоа - "Насаф" 15 очко 

3.  Сентябрь тақвими

"Андижон"га қарши ўйиндан сўнг "аждарлар" кичик танаффусга йўл олишди. Эндиликда клуб 13 сентябрь куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқади. 18 сентябрьда ОЧЛ ("Ал Қувайт") учрашувидан қайтган жамоа 4 кун ўтиб ўз майдонида ОКМКни қабул қилади. Кўриниб турибдики кетма-кет иккита жиддий рақиблар ва улардан бири турнир жадвалидаги рақобатчи. Сентябрь ойини "Бунёдкор" билан Тошкентдаги тўқнашув якунлаб беради. Демак, "Насаф" 14 кун ичида 4 та баҳсда майдонга чиқади. Айни пайтда жамоа ҳисобида 38 очко мавжуд. Иккинчи ўриндаги "Сўғдиёна"дан 8 очко олдинда.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика