RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Танаффусда олинган интервью. Драган Черан: "Бу йил тўпурарликни ҳеч кимга бермоқчи эмасман. 35 ёш? У фақат паспортда бўлади" Новости

Танаффусда олинган интервью. Драган Черан: "Бу йил тўпурарликни ҳеч кимга бермоқчи эмасман. 35 ёш? У фақат паспортда бўлади"

"Пахтакор" жамоаси кеча Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида "Дўстлик"ка қарши майдонга чиқди (5:0).

Мураббий Максим Шацких шу куни жамоанинг етакчиси, тўпурари Дараган Черанга дам олиш имконини берди. Сербиялик футболчи эса учрашувни алоҳида меҳмонлар жой оладиган ўриндиқда эмас, биз билан медиа трибунада кузатди. Танаффусда эса унга ўзимни қизиқтирган айрим саволларга жавоб олдим. 



- Бу йилги чемпионат "Пахтакор" учун қандай ўтяпти? Мавсум стартидаги мағлубиятлардан сўнг жамоа кетма-кет ғалабали серия қайд этмоқда...

- Ҳа, мавсумни ёмон бошладик. Кетма-кет мағлубиятдан сўнг муҳими ўз вақтида қайта олдик, деб ўйлайман. Ҳозир ғалабалар қозонмоқдамиз. Шу йўлда давом этишимиз керак. Ғалабали сериямиз янада узоққа чўзилишига ишончим комил. 

- Жамоада натижа бор, лекин ўйин томонлама мақтайдиган даражада эмасдек таассурот қолдираётгани кейинчалик билинмайдими?

- Ҳа, натижа. Бу чемпионларга ҳос. Амалдаги чемпионликни сақлаб қолиш доим қийин бўлади. Менимча бу кўп гол уриб очко йўқотгандан яхшироқ. Ҳаммада ҳар хил кечадиган жараён. 

- Айни пайтда 8 нафар футболчи U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Улар орасидан Аббос Файзуллаев "Пахтакор"да муҳим фигурага айланганди. Унинг ўрни билиняптими?  

- Аббос ёш бўлишига қарамай жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. У деярли асосий таркиб футболчимизга айланиб улгурган. Диёр Ҳолматов ҳам мана бу учрашувда майдонга тушиб фойда келтиришга уринди. Умуман ёшлар доим эътиборда. Уларга тажрибамдан келиб чиқиб маслаҳатларимни беришга тайёрман. 



- Юқорида айтдикки, бир нечта футболчилар терма жамоа билан бирга. Демак уларнинг ўйинларини кузатяпсиз. Қайси учрашувда ғалабага ҳақли эдик?

-  Аргентина билан жуда яхши ўйин кўрсатишди. Ўзбекистон камида дурангга лойиқ бўлганди. Янги Зеландия билан эса якунда ажойиб камбэк. Ғалаба қозонишлари мумкин эди. Айниқса иккинчи бўлимда рақибдан анча устун ҳаракат қилишди. 

- Осиё чемпионатидаги Ўзбекистон билан, Жаҳон чемпионатидаги Ўзбекистонни солиштириш қанчалик тўғри?

- Мундиал бошқа даражадаги мусобақа. Улар ёш, айримларида ҳаяжон, саросима кузатиляпти. Чунки йигитларни бутун дунё кўрмоқда. Агентлар, скаутлар кузатмоқда. Ҳар томонлама қийин.

- Бу йил тўпурарликни ҳеч кимга бермасангиз керак? 

- Албатта. Ҳеч кимга бермоқчи эмасман. Кимга беришим керак? (кулади). Кураш охиригача кечади. 



- Лекин рақобатчиларингиз ҳам охирги ўйинларда голлар урмоқда. Хебай, Займович ва ҳоказо...

- Рақобат доим бўлган. Бу менга ҳам олдинга интилишимда ёрдам беради, мотивация оламан. Кўряпсизми, тўпурарлар рўйхатидаги кучли учликдаги барча футболчи легионерлар. Биз ўзбек футболига фойда келтиряпмиз, дея оламан. Айрим журналистлар сербияликлар, легионерлардан нима фойда дейишади, мана исботи. 

- Ёшингиз 35да бўлишига қарамай тўпурар бўлишни ўйламоқдасиз...

- Ёш фақат паспортда бўлади. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Демак жамоамга наф келтиришда давом этаман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика