Тачмурод Агамуродов: "Ҳар икки голда ўзимизнинг айбимиз бор"
22 мая 2023 22:37
Новости
Тачмурод Агамуродов: "Ҳар икки голда ўзимизнинг айбимиз бор"
Ўйин ҳақида
- Ўйин ҳақида нимани айтиш мумкин, жамоамиз йигитлари бугун ёмон ўйин кўрсатишмади. Ҳар икки гол ўз хатоларимиз эвазига урилди. Биринчи гол жарима зарбасидан сўнг юзага келди. Иккинчисида футболчимиз ўз жарима майдонимиз ичкарисида орқадан қўполлик ишлатди. Шунингдек, бизнинг голимиз ўйиндан ташқари холат эвазига инобатга олинмади.
Мен ўйинолди тайёргарлик жараёнида футболчиларга карточкалардан эҳтиёт бўлишлари ҳақида айтаяпман. Бироқ биз ҳар ўйинда карточкалардан қутулмаяпмиз.
Албатта "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз, келгуси тур ўйинларида ҳам омад ёр бўлсин.
- Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган футболчининг яна захирага олиниши сабаби нима?
- Ойбек Нурматов ёмон ўйнагани учун захирага олинмади. Айни ўша вазиятда бизга бош билан яхши ўйнайдиган футболчи зарур эди. Биласиз, "Андижон" стандарт вазиятларга алоҳида ёндашади, иккинчи қаватда ҳам яхши ўйин намойиш этади. Биз айнан бош билан яхши ўйнайдиган футболчини майдонга тушириб, шу хавфни олдини олмоқчи бўлдик. Такрорлайман, Ойбек Нурматов ёмон ўйнагани учун захирага олинмади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии