RU

Последние новости

00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  0 23:45Миллатлар лигаси. Греция, Австрия ва Норвегия жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  5 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  6 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  1 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  10 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  15 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1

"Сурхон" Тошкентда йиғин бошлади, Фарҳод Тожиев шу ерда Новости

"Сурхон" Тошкентда йиғин бошлади, Фарҳод Тожиев шу ерда

Дилшод Нуралиев бошқарувига ўтган Термизнинг "Сурхон" жамоаси куни-кеча пойтахтдаги йиғинни бошлади.

Бу йил ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўяётган термизликлар, шунга монанд таркибни кучайтиришга уринмоқда. Мураббийлар штаби айнан мазкур Тошкентдаги йиғин чоғида селекция ишларига катта эътибор қаратишни режалаштирган. Дарвоқе, «Сурхон» жамоаси «Туркистон» меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан, «Дўрмон» ва «NBU-Осиё» стадионида ўтказиш режалаштирилган.

Таркибдаги ўзгаришлар келадиган бўлсак, ҳозирда ўттиз нафар футболчи жамоа йиғинида иштирок этмоқда. Тошкентдаги йиғиннинг илк кунлариданоқ, жамоа сафига Руслан Матниязов, Азамат Аҳмедов, Аббос Пўлатов, Ориф Абдуғаниев («NBU-Осиё»), Иброҳим Абдуллаев, Алишер Мирзаев («Обод»), Бекзод Мирзамуродов («Қизилқум»), Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков («Насаф»), Шерзод Жалилов («Сўғдиёна»), Тимур Усмонов («Локомотив»), Равшан Хурсанов («Навбаҳор»), Фарҳод Тожиев («Динамо») каби футболчилар келиб қўшилди.

Ҳозирча мураббийлар уларни кўрикдан ўтказаётганини таъкидлаш лозим. Термизликлар Тошкентдаги йиғин чоғида синов-назорат учрашувларини ҳам ўтказишни режалаштирган. Хусусан 14 февраль куни, Жиззах «Сўғдиёна» жамоаси билан, 16 февраль куни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши ҳамда 20 февралда Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Айтишларича, «Сурхон» жамоаси про-лига баҳслари бошлангунига қадар Тошкентда йиғин олиб боришни мақсад қилган.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика