"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти
13 авг 13:45
Новости


"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти
Бугун Суперлиганинг 18-тур учрашувлари давом эттирилади.
Термизда "Сурхон" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Мезбон жамоа ҳисобланмиш "Сурхон" Суперлига доирасида май ойидан буён рақиблари дарвозасига йўл топа олмаяпти. Февзи Давлетов шогирдлари охирги мартта чемпионатнинг 10-турида уйда "Сўғдиёна"га гол урган ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Охирги учта учрашувда эса бир хил 0:0 ҳисоби қайд этилган.
Маълумот учун, бугунги беллашув соат 20:00да старт олади.
Похожие новости

Комментарии