RU

Последние новости

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  150 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  2 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  50 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  316 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди Новости

Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

Жорий йилнинг 27 май санасида Суперлига 2024-йилги мавсумнинг 9-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 9-тур доирасида ўтказилган ўйинларда жами 8 та баҳсли вазият юзага келди. Шунингдек, Про лига доирасидаги битта вазият ҳам Эксперт-ҳакамлар комиссияси назаридан четда қолмади.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: Про лига, "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси: эҳтимолий 11 метрлик жарима зарбаси.

"Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашувининг 39-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу вазиятда мезбонлар жарима майдони ичида қўқонликлар футболчиси йиқилиб тушди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримов бу ҳолатни пеналти учун етарли эмас, деб баҳолади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда тўп ўйинга киритилмаган ва бу каби ҳолларда пеналти белгиланмайди. Шу сабаб ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


2-вазият: "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви: меҳмонлар голи.

"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинининг 15-дақиқасида меҳмонларнинг 77-рақамли вакили А. Собиржонов майдон эгаларининг 31-рақамли футболчиси М. Миличдан тўпни олиб қўйди ва пас бериб, голга ҳаммуаллифлик қилди. Бош ҳакам Акобир Шукуруллаев бу ҳолатда ўйин давом этиши кераклигини маълум қилди ва голни инобатга олди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда футболчи тўп учун ўйнаган ва қоидабузарлик қайд этилмаган. Шу сабабли, ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


3-вазият: "Пахтакор" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувининг 53-дақиқасида мезбонларнинг 27-рақамли футболчиси С. Собирхўжаев рақибига қарши кескин ҳаракат қилган ва унинг оёғига жиддий зарба берган. Бош ҳакам Фарух Янсупов ВАР хулосасидан сўнг ярим ҳимоячига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан қўпол муносабатда бўлган ва кескин ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


4-вазият: Яна ўша учрашув: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувининг 36-дақиқасида меҳмонларнинг 4-рақамли футболчиси И. Ваҳобов қўлига ўз жарима майдонида тўп теккан. Бош ҳакам Фарух Янсупов ВАРдаги ҳамкасблари билан мулоқот қилгач, вазият пеналтига тортмаслигини қайд этган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчининг қўли танага ёпишиб турибди ва пеналти учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


5-вазият: Яна ўша ўйин: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувининг 33-дақиқасида меҳмонларнинг 27-рақамли футболчиси Ш. Жўрабековнинг қўлига ўз жарима майдонида тўп тегди. Бош ҳакам Фарух Янсупов ВАРдаги ҳамкасблари билан мулоқот қилгач, вазият пеналтига тортмаслигини маълум қилган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда Эксперт-ҳакамлар комиссияси камера ракурсидан ҳолат яхши кўринмаганини маълум қилган ҳолда ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди.


6-вазият: "Насаф" - "Динамо" ўйини: қизил карточка.

"Насаф" - "Динамо" баҳсининг 9-дақиқасида мезбонларнинг 5-рақамли футболчиси Ғ. Ғайбуллаев самарқандликларнинг 10-рақамли аъзоси Ж. Кожонинг оёғига жиддий зарба берди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев дастлаб сариқ карточка кўрсатди, аммо ВАРда ҳолатни ўрганганидан сўнг қаршиликлар сардорини майдондан четлатди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячи тўпга улгурмаган ва рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Шу сабаб ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


7-вазият: "Нефтчи" - ОКМК тўқнашуви: 11 метрлик жарима зарбаси.

"Нефтчи" - ОКМК беллашувининг 19-дақиқасида мезбонларнинг 11-рақамли футболчиси Ж. Қаҳрамонов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва пас берганидан сўнг ҳимоячи унга нисбатан қўполлик ишлатган. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов бу вазиятда ВАР орқали вазиятни ўрганиб, пеналти белгилади ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда меҳмонлар ҳимоячиси тўпга улгурмаган ва рақибининг оёғини босиб олган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


8-вазият: "Нефтчи" - ОКМК тўқнашуви: футболчилар ўртасидаги жанжалли вазият.

"Нефтчи" - ОКМК беллашувининг 90+1-дақиқасида футболчилар ўртасида жанжал юзага келди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов мезбонлардан А. Ғофуров ва Ж. Жалолиддиновга сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, меҳмонлардан М. Тошматов ҳам огоҳлантирилди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини қўллаб-қувватлаган ҳолда ОКМК дарвозабонига ҳам сариқ карточка кўрсатилиши кераклигини маълум қилади. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази футболчиларни турли провокацияларга учмасдан, мухлислар олдида тоза, чиройли ва жозибали футбол намойиш этишга чорлаб қолади. Марказ қолган футболчилардан ҳам ҳалол ўйнашга, мухлисларни, футболни ва ўзларини алдамасликни сўраб қолади.

9-вазият: "Локомотив" - "Сурхон" тўқнашуви: эҳтимолий пеналти.

"Локомотив" - "Сурхон" беллашувининг 8-дақиқасида термизликлар жарима майдонида мезбонларнинг 8 ва меҳмонларнинг 66-рақамли футболчилари ўртасида тўқнашув юзага келди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев бу вазиятда пеналтига асос йўқлигини қайд этиб, учрашувни давом эттирган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб улгурган, рақиби эса унга келиб урилган. Пеналти белгилаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика