Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин
24 дек 08:06
Новости
Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин
«Хоразм» янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда.
Жамоа ўтган мавсум «Локомотив» сафида ўтказган Дилшод Жўраев билан деярли келишувга эришиб бўлган.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчи фаолияти давомида «Бунёдкор», «Динамо», ОКМК «Қизилқум», «Бухоро» каби жамоаларда ҳам ҳаракат қилган. Шунингдек, ярим ҳимоячи икки марта Ўзбекистон МТЖ сафида майдонга тушган.
Аввалроқ, «Хоразм» «Металлург» ва «Олимпик» жамоалари Суперлига йўлланмасидан воз кечган тақдирда Элитада қатнашиш имконияти борлиги хабар берилганди.
Комментарии