RU

Последние новости

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  0 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  16 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  25 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" учрашуви мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

СЎҒДИЁНА – МЕТАЛЛУРГ 2:0 

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Шоҳруҳ Аъзамов, Найим Қосимов

Назоратчи: Бахтиёр Намазов

Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Жамшид Болтабоев 1, - 1:0 (Жасур Ҳасанов), Шоҳруз Норхонов 50, - 2:0 (Жавоҳир Қаҳрамонов)

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов (63.Асилжон Бегимқулов 58'), 5.Аюбхон Нўъмонов (18.Дарко Станоевич 46'), 6. Искандар Шойқулов (15.Жасурбек Ҳакимов 80'), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Саҳоб Рашидов 80'), 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков (28.Эргаш Исмоилов 43'), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 20.Баҳодир Насимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Кутибаев (11.Иван Нагаев 55'),  10.Шаҳзодбек Нурматов (15. Зоҳид Абдуллаев 55'), 14.Аброрбек Тошқўзиев (30.Иброҳим Ибрагимов 55'), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков,  28.Станислав Андреев, 55.Акбаржон Исматуллаев, 70.Муҳаммад Исаев,  90.Абдураҳмон Абдулҳақов (7. Руслан Розиев 84'), 98.Дамир Темиров 

Захира: 99. Владимир Вагин, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 79.Бобур Давлатов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Абдулҳақов 12', Искандар Шойқулов 52'





МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Жасур Ҳакимовнинг дарвоза томон берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

83. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар уюштиришмоқда.

75. Колаковичнинг бош билан берган зарбасини Турсунбоев эгаллаб олди.

73. Жиззахликлар олдинга ўтишмоқда. Жамоанинг бир неча ҳужумлари самарасиз бўлмоқда. 

60. ЗАРБА! Дамир Темировнинг кучли зарбасини Митрович қайтариб юборди.

55. "Металлург" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

Норхонов тўпни Қаҳрамоновга узатаётганда ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. Бироқ қанот ҳаками буни кўрмади. Бу ўйинда VAR йўқ.

Акмал Турсунбоев тўпни ерлатиб жамоадошига узатди. Тўп йўлига Норхонов ғов бўлиб уни Жавоҳир Қаҳрамоновга узатди. Қаҳрамонов тўпни яна Шоҳрузга қайтарди ва ҳужумчи гол урди.

50. ГООООООООООООООЛ! Шоҳруз Норхонов ҳисобни иккитага оширди.




46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди. 

45+2. Дамир Темировнинг зарбасидан сўнг Милан Митрович тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо чизиқ устида тўхтатиб қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

41. ЗАРБА! Яна бир бор Жамшид Болтабоевдан зарба ва дарвозабон унинг зарбасини ушлаб олди.

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

40. Ўйин темпи бироз тушгандек. Жамоалар асосан майдон марказида ўйнашмоқда.

32. "Металлург" бир неча марта ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ ҳозирча улардан наф чиқаролмаяпти.

27. Шоҳруз Норхонов бош билан зарба берди аммо бироз ноаниқ.

25. Жиззахлик мухлислар ўз суюклиларини тинимсиз қўллаб-қувватлашмоқда 

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

21. Саламат Қутибоев рақибларидан ўтиб дарвоза томон бериб зарба берди. Аммо тўп бироз ноаниқ кетди.

9. ЗАРБА! Жамшид Болтабоев яна дарвоза томон кучли зарба йўллади аммо ноаниқ!

7. Ўйин темпи ўртача. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтмоқда. 

1. ГОООООООООООЛ. Тезкор гол. "Сўғдиёна" учрашувда ҳисобни очди. Жасур Ҳасанов узатган тўпни Жамшид Болтабоев дарвозага йўллади - 1:0. 




Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 16:15да бошланади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика