RU

Последние новости

23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  11 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  51 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  63 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3

Суперлига. "Қўқон-1912" жорий мавсумда Қўқондаги илк ғалабасини қўлга киритди Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" жорий мавсумда Қўқондаги илк ғалабасини қўлга киритди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca-Cola Суперлига. 16-тур
"Қўқон-1912" – "Сурхон" 2:0 (ТУГАДИ)
25 август 2021 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 17:00 (СПОРТ ТВ)
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Игорь Нехочин
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
VAR ассистент: Алишер Усмонов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Сардор Қудратуллаев 

Гол: Иван Йосович 15, 1:0, Сардор Азимов 42, 2:0

"Қўқон-1912": 96. Исломжон Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 11. Мўминжон Мелиев, 13. Сардорбек Азимов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқболжон Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Андрей Сидоров

Захира: 46. Хуршид Ҳожаев,  4. Илҳомжон Ваҳобов, 7. Асадбек Собиржонов, 8. Фарҳодбек Бекмуратов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Шоҳназар Норбеков, 14. Авазхон Маматхўжаев, 18. Анваржон Ҳожимирзаев, 19. Суҳроб Бердиев

"Сурхон": 12. Рустам Нартажиев, 2. Мурод Тўйчибоев, 4. Жавоҳир Соҳибов, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 11. Зоҳир Пиримов, 14. Жасур Ҳолтўраев, 19. Нуриддин Ҳасанов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 77. Асрор Ғофуров, 80. Никита Павленко

Захира: 1. Азамат Аҳмедов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 8. Жаҳонгир Аҳмадов, 9. Низомжон Норов, 10. Муродбек Бобожонов, 55. Шарофиддин Шобиров, 66. Беҳруз Шайдулов, 70. Иброҳим Йўлдошев, 99. Камрон Саидазимов

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912"да Шоҳназар Норбековга сариқ карточка кўрсатилди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Сурхон"да Мурод Тўйчибоев ўрнига Беҳруз Шайдулов майдонга тушди. 

85. "Қўқон-1912" бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттирмоқда. Мурод Ҳолмуҳаммедов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Мезбонлар барча ўзгаришларни амалга оширишди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912"да Андрей Сидоров ўрнига Шоҳназар Норбеков майдонга тушди. 

73. "Қўқон-1912" футболчиси Анвар Ҳожимирзаев жарима зарбасини ишлади. Тўп жуда қулай нуқтада. 

71. ЗАРБААААААА. Муродбек Бобожоновнинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

70. ЗАРБААААААА. "Сурхон"нинг тезкор ҳужумига ажойиб якун етишмади. 

67. ЗАРБАААААААААА. Суҳроб Бердиев бир нечта футболчини алдаб ўтиб зарба берди. Якуний зарба ноаниқ кетди. 

64. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912"да Сардорбек Азимов ўрнига Суҳроб Бердиев майдонга тушди. 

62. ЎЗГАРИШ. "Сурхон"да Жавоҳир Соҳибов ўрнига Камрон Саидазимов, Никита Павленко ўрнига Низомжон Норов майдонга тушди.  

59. Асадбек Собиржонов қулай имкониятни кўкка совурди. 

55. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912"да Мўминжон Мелиев ўрнига Анвар Ҳожимирзаев, Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Асад Собиржонов майдонга тушди. 

51. УХХХХХХХХХХХХХ. Мўмин Мелиев қарши ҳужумда яхши қочиб кета олди. Лекин якуний зарбани йўллашга кечикди. 

47. ЗАРБАА! Мурод Бобожоновнинг олисдан йўллаган зарбасини Исломжон Абдуллаев қайтарди!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Сурхон". Пиримов ва Асрор Ғофуров ўрнига Бобожонов ва Тошпўлатов тушди

Танаффус

45+4. Ҳакам ВАРга қарамоқда. Шавкат Насибуллаев монитор олдида. Мўмин Мелиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

45+3. Майдонда даҳанаки жанг бошланиб кетди. Мўмин Мелиев рақиб футболчисини итариб юборди. 

45. Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди. 




42. ГООООООООООООООООООООЛ. "Қўқон-1912" футболчиси Сардор Азимов тезкор қарши ҳужумга ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилди. 

40. Учрашувда темп ошди.  

34. ЗАРБААААААА. Никита Павленконинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

31. ГОООООООООООЛ, ЙЎҚ. "Сурхон"ннинг голи ҳисобга олинмади.




30. ЗАРБААААААА. Нуриддин Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

26. Ҳакам жамоаларга сув ичиб олиш имконини берди. 

21. Мўмин Мелиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолган, деб топилди. Гол инобатга олинмади. Ўйин давом этмоқда. 

20. ГООООООООООООООООЛ. Славко Лукичнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг ҳимоя чизиғида палапартишлик юзага келди. Славко Лукич боши билан дарвозага йўллади. Якуний зарбани Мўмин Мелиев берди. Ҳакам ВАРни кўрмоқда. Шавкат Насибуллаев ён ҳакам олдига келди. 






19. УХХХХХХХХХХХХХХХХХ. "Қўқон-1912" футболчиси тезкорлик билан олдинга ўтди. Якуний зарбани йўллашда рақиб ҳимоячиси тўсқинлик қилди. 

15. ГОООООООООООООООООООООЛ. Славко Лукичнинг жаримадан юқорилатиб узатган тўпини Иван Йосович боши билан дарвозага йўллади. 




14. Устунлик майдон эгаларида. 

14. "Сурхон" ҳимоясидаги палапартишликдан мезбонлар фойдалана олишмади. 

13. Ойбек Рустамовнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

10. Ўйинда темп юқори эмас. Ҳозирча хавфли вазиятлар бўлмади. 

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув 17:00да бошланади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика