RU

Последние новости

09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  1 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  3 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  3 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  1 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  1 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  8 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6

Суперлига. Олдинги "покер" кимники эди? Новости

Суперлига. Олдинги "покер" кимники эди?

Мутахассислар йил ўтгани сайин Ўзбекистон чемпионатида гол уриш қийинлашаётгани ҳақида гапиришса ҳам, Драган Черанни ҳеч ким тўхтата олмаяпти.

Куни-кеча Суперлигада 111-голини урган футболчи "Пахтакор" либосидаги биринчи "покер"ини ҳам расмийлаштирди.

У бунга қадар чемпионатимизда 15 марта дубль қайд этган бўлиб, наманганлик мухлисларни кўпроқ ранжитган. Қуйида Черан 1 ўйинда 2тадан гол урган жамоалар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

"Навбаҳор"4
"Локомотив"2
"Металлург"2
"Нефтчи"1
"Сўғдиёна"1
"Пахтакор"1
"Қизилқум"1
"Бухоро"1
"Бунёдкор"1
"Сурхон"1

Шунингдек, унинг ҳисобида Суперлига баҳсларида расмийлаштирилган 5 та хет-трик бор. 35 ёшли футболчи "Бухоро" (2 бор), "Андижон", "Насаф" ва "Қизилқум" дарвозасига 90 дақиқа ичида 3 та гол уришни уддалаган.

Эътиборли жиҳати, сербиялик футболчи Суперлигада сўнгги 8 йилда "покер"га эришган биринчи футболчи бўлди. Охирги бор чемпионатимизнинг 1 ўйинида 4та гол уришни "Навбаҳор"нинг украиналик легионери Руслан Качур уддалаган эди (2014).

НАВБАҲОР - БУХОРО - 4:1

10.08.2014. 15-тур. Наманган. "Марказий" стадион. 7885 томошабин. 

Судья: Рўзиев Ҳасан - 8,9

Голлар:

1:0 - Качур Руслан - пенальти, 5

1:1 - Нематов Сухроб, 16

2:1 - Качур Руслан, 19

3:1 - Качур Руслан, 42

4:1 - Качур Руслан, 78

НАВБАҲОР: Денчев Петар; Саматов Алишер (Валижонов Отабек, 46); Бердимуродов Рахматулло; Саидов Мансур; Ахмедов Азимжон; Бойдедаев Илхом (Алиев Аъзам, 62); Жабборов Дилшод; Шамсиддинов Тохиржон; Рижко Юрий (Эркинов Шахбоз, 57); Качур Руслан; Акбаров Бобиржон

БУХОРО: Корнейчук Александр; Шарипов Шерзод; Нематов Сухроб; Пламадела Виталий (Турдалиев Фаррух, 5); Вуйович Предраг (Ильин Илья, 79); Убайдуллаев Жамолиддин (Исроилов Отабек, 68); Асқаралиев Санжар; Вахобов Бахритдин; Рамазанов Умрилло; Попович Дмитрий; Нарзуллаев Отабек

Огоҳлантиришлар: Саматов Алишер, 33; Асқаралиев Санжар, 33; Вахобов Бахритдин, 33; Качур Руслан, 35

Четлатиш: Корнейчук Александр, 2; Вахобов Бахритдин, 49 (2СК)

Ундан олдинги "покер" эса айни пайтда "Андижон" шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Эркиновнинг номига ёзилган. Тажрибали ҳужумчи 2010 йил "Шўртан" либосида "Олмалиқ" дарвозасини 4 бор ишғол қилган эди.

Суперлига. Черан Гейнрихни ортда қолдирди

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика