RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Суперлига клублари юзасидан ЎФА раҳбариятига мурожаат! Новости

Суперлига клублари юзасидан ЎФА раҳбариятига мурожаат!

Сир эмаски, охирги йилларда ЎФА раҳбарияти ўзбек футболидаги кўплаб нопок ишлар юзасидан очиқлик ва ҳалоллик йўлига ўтган ҳамда бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳакамлик, келишилган ўйинлар ва ҳоказо юзасидан ЎФА амалга ошираётган ишлар таҳсинга лойиқ. Лекин шунга қарамасдан давлат томонидан молиялаштириладиган клублар ривожланиш йўлидан юриш ўрнига бошқарувдагиларнинг манфаатига хизмат қилиб келмоқда. Ҳеч бир Суперлига клуби ҳозирча замонавий тенденцияларга жавоб бериш тугул, уларга интилиш борасида ҳам мақтана олмайди. Мақсадсиз ўтказаётган мавсуми учун жавобгарлик ҳисси йўқ клубларимиз бундай муҳитга ўрганиб қолишган, афсуски.

Клублардаги бош директор лавозими қоғозда жарангли эшитилиши мумкин, лекин амалда Суперлига клубларида бош директор жамоага вазифа ёки талаб қўйишга қодир эмас. Сир эмаски, ўзбек футболида бош мураббийлар нафақат жамоа устидан ҳукмронлик қилади, балки клубга йўналтирилаётган пулларнинг тақсимотининг назоратини ҳам ўз қўлига олган. Бу эса ривожланмаётган клубларимизнинг тобора тубга қараб кетишига замин яратмоқда. Чунки бош мураббий учун асосий жамоадан бошқа бўғин йўқ ва қолганлар энг пастки даражада. Бу ҳам ўзбек футболидаги энг катта муаммоларимизнинг асосларидан бири.

Шу боисдан ҳам ЎФА раҳбариятидан ФИФА кунлари туфайли бўладиган танаффус пайтида Суперлига клубларининг хўжайинлари, таъсисчи ёки клуб президентлари иштирокида очиқ мулоқот шаклида журналистлар билан учрашув ташкил этиб беришларини сўраб қоламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика