Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди
26 дек 13:52
Новости
Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди
Бундан кўзланаётган мақсад Суперлига учрашувлари давомида футбол интенсивлигини ошириш ва тоза ўйин вақти масаласида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришишдир.
Шу йилнинг июль ойида Лига ишчи гуруҳи MLS билан учрашувлар ўтказган бўлиб, юқоридаги масала доирасида Америка лигаси қандай йўлни босиб ўтгани ва айнан нималарга урғу бераётганлигини ўрганганди. Айни вақтда IFAB ҳам мазкур тажрибанинг қандай қўлланилаётгани ва унинг фойдаси масаласида таҳлиллар олиб бормоқда. Бу ҳақда Девид Эллерей шу йилнинг ноябрь ойида Афинада бўлиб ўтган Жаҳон лигалари ассоциациясининг йиллик йиғилишида 45 мамлакат Лигалари раҳбарларига маълумот тақдим этган, шундан сўнг Лига бош директори Диёр Имомхўжаев Суперлига янгиликларни қабул қилишга очиқ эканлиги масаласида Эллерей билан алоҳида суҳбат ўтказганди.

Мазкур масалани амалга татбиқ этишда биринчи навбатда клублар розилиги муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Лига 20 октябрь куни профессионал футбол клублари раҳбарлари билан учрашувда мазкур масалани кун тартибига киритган бўлиб, унга кўра Суперлиганинг барча клублари тоза ва муросасиз футбол учун хизмат қиладиган юришни қўллаб-қувватлаганди. Лига клублар розилигини олгач, Ассоциация ва Лига ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда эса ЎФА таклифни ҳар томонлама ўрганиб чиққан ҳолда маъқуллади.
Ўзбекистон томонининг таклифи асосида IFAB футбол қоидаларига киритилиши режалаштирилаётган янги ўзгаришларни Суперлига миқёсида ҳам синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлади. Янгиликларни амалга ошириш, қоидаларнинг қандай механизмлар асосида ишлаши муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, Девид Эллерей Тошкентга таклиф этилди ва у катта эҳтимол январ ойида ўз ташрифини амалга ошириши мумкин.
Футбол интенсивлиги ва тоза ўйин вақтини яхшилаш йўлидаги мазкур қадам Лига учун муҳим ҳисобланади. Қўшимчасига Лига футболчилар ҳаракатларини ҳар тарафлама чуқур таҳлил қиладиган жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири билан ҳамкорликда ишлашни давом эттираётган бўлиб, тез орада мазкур масалада ҳам якуний келишувларга эришиш режалаштирилган. Бу борадаги барча ўзгаришлар ҳақида кейинчалик батафсил маълумот берилади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии