RU

Последние новости

17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  29 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  7 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  10 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5

Суперлига. 9-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 9-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Мубооракнинг "Машъал" клуби бу турда ўз майдонида АГМКни қабул қилди ва ғалабага эришди. Бу йилги Суперлигада фақат бир марта ютқазган олмалиқликлар Муборакда имкониятни бой беришди. Шу туфайли Муборак клуби устози Александр Хомяков championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шу куни меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида 3та сейвни ижро этди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 9-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.



Бу турда "Машъал" ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов АГМК дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.





Муборакдаги ўйинда ҳисобни очган Сардор Абдураимов иккинчи голда Зафарбек Акрамовга голли пас берди. Ўйин давомида анчагина катта ҳажмдаги ишни бажарган футболчи ғалаба қўлга киритилишида асосий ролда бўлди. Шу тариқа, Сардор Абдураимов championat.asia талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика