RU

Последние новости

21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  1 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  7 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 20:50"Бавария" — "Вольфсбург". Таркиблар маълум  0 20:34"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  12 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  68 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  2 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5

Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди? Новости

Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?

Сўнгги 10 кун давомида Лига мана шу саволга жавоб топиш устида ишлади. Бунинг ҳам яхши, ҳам ноқулай томони бор.

Яхши тарафи шундаки, мамлакатдаги стадионлар босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Тақвим ва қуръа механизмларини шакллантириш томонлама Лига, ўз севимли клуби иштирокидаги учрашувни доим ҳам ўз стадионида томоша қила олмайдиган мухлис, шунингдек, ҳар сафар бошқа аренага кўчиб юришга мажбур клуб бунинг ноқулай томонларини ўз танасида ҳис қилмоқда. 


7 та клуб футбол майдони ҳолатидан келиб чиқиб, мавсумни ўз аренасида бошлаши мумкин: Андижон, Нефтчи, Қўқон-1912, Бунёдкор, Динамо, Сурхон, Хоразм. Бунёдкор стадиони барча кўрсаткичлар бўйича Лига томонидан қўйилган мезонларга тўғри келади. Республикадаги қолган барча стадионлар эса телетрансляциялар йўналишида иш олиб бориб, мавжуд камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Патчроом орқали марказлаштириш тизимини жорий этиши лозим. 


Пахтакор, Қизилқум ва Бухоро клублари ўз уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ишлар давом этаётган бўлиб, бунда улар мавсум стартига қадар тайёр бўлишга кафолат бермоқда. Улгурмаган клуб ё бошқа стадион билан шартнома имзолаши ёки уй ўйинларини ҳам рақиб майдонида ўтказишига тўғри келади. Бухоро “Суперлига регламенти”нинг 4.7-bandini бажариш устида ишламоқда. Боиси, мазкур вилоятда майдон парвариши учун мўлжалланган зарур техника мавжуд эмас. Қизилқум эса Ёшлик СМ прожекторларини талаб этилган кўринишга келтириш ишларини бошлаган. Ўз навбатида Пахтакор таъмирлаш ишларини якуний босқичда олиб бормоқда. 


Қолган 6 та клуб мавсумни бошқа аренада бошлайди. Қашқадарёнинг икки клуби Қаршидаги Марказий стадион тайёр бўлишини кутади ва у Лига томонидан қабул қилиб олингач, Қарши шаҳрига қайтади. Режага кўра, Насаф клубига қарашли стадион апрель ойидан бошлаб Суперлига ўйинларини қабул қилиши мумкин. Локомотив ва ОКМК стадионлари ҳам апрель ойига тайёргарлик кўрмоқда. Намангандаги стадион тайёр ҳолатга май ойида етиб келиши катта эҳтимол. Сўғдиёна эса Зоминдаги стадионни Суперлига учрашувларига мослаштириш ҳаракатига тушган. Иш режадан ташқари кечикса, клуб рақибларини Самарқандда қабул қилади. 

Тақвим тайёр. Стадионлар масаласида эса ҳамон ноаниқликлар бор. Эндиликда Лига қуръа механизмини ишлаб чиқади ва 2026 йилги мавсум учун буткул бошқа услубдан фойдаланади. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.


Рейтинг:    

Комментарии

+2   
11 янв 14:34:59
Бахтиёр Ашуров
Стадионлар муаммоси ҳеч тугамамас эканда!
+1   
11 янв 18:53:25
dessi anvar
майдон ўти учун иссиқни ҳам совуқни ҳам баҳонаси ўтмайди ана қатар , саудия , эмират иссиқ , совуқ деса ана шотландия , дания , норвегия , об ҳавони баҳонаси ўтмайди , айб мутахассисда пул бор деб клуб ичига кириб олган уя қуриб , ёки ҳалиги гап , футбол бўйича чемпионмас , таъмир қилиш бўйича чемпион нима фарқи бор мулла жирингни қаёқдан келишини , 34 йил бўлди камида 20 та стадион усти ёпиладигон қўрса бўларди
   
11 янв 17:27:58
Ulugbek....
Maydon maysasini 1 mavsum uchun qilishadimi bular. Har yili shu ahvol. Qizilqum maydoni har doim yangilanadi 3 oyda yana sap sariq boʼladi
   
11 янв 15:08:34
Ўзбек футболининг муҳлиси
Пахтакор стадионини бузиб янгидан қурганда ҳам ҳалигача битармиди, ахир 4 йилча бўб қолди ремонтга тушганига. Оддий Бунёдкор 2008-йил нолдан қурилиб, 2012-йил кузига битганди...
   
11 янв 15:00:07
TOMJIQ_OLOT
"Бухоро" клуби ҳеч стадионга ёлчимади, ёлчимадида... Наҳотки, бутун бир вилоятда майдон парвариши учун мўлжалланган зарур техника мавжуд бўлмаса?! Шу масала ечилмайдиган муаммо эмаску?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика