RU

Последние новости

22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  0 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  4 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  43

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Новости

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан қолдирилган 3 та учрашув якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: «Олимпик» - «Насаф» ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 59-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида ҳимоячи билан тўп учун курашда майдонга йиқилди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев ВАР орқали ҳолатни ўргангач, қаршиликларнинг 77-рақамли вакили сал олдинроқ тўпни қўл билан ўйнаганини қайд этди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Дастлаб меҳмонлар футболчиси тўпни қўли билан ўйнаган. Бу каби ҳолларда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим. Ўз-ўзидан пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.


2-вазият. «Олимпик» - «Насаф» тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг қулай вазиятга эга бўлди ва 10-рақамли футболчи бош билан тўпни майдон эгалари дарвозасига киритди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев гол урилгунга қадар меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фол қайд этмаган, дея баҳолади. ВАР орқали ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Ҳужумчи рақибининг ортидан зарба берган. Бу каби ҳолларда гол инобатга олинмаслиги ва жарима зарбаси белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.


3-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 21-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўпни ўзига бўйсундирмоқчи бўлган термизикларнинг 3-рақамли футболчисига номинал мезбонларнинг 23-рақамли вакили қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов нуқтага ишора қилди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


4-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 28-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси қулай имкониятга чиқиб бораётган пайтда пойтахтликлар посбони қўполлик ишлатиб уни тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда посбон қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибига нисбатан  фол қайд этган, аммо ҳужумчи рақиб дарвозасига нисбатан ўткир бурчакка қараб кетаётгани боис вазият қизил карточка беришга арзимайди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


5-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 23-рақамли аъзоси билан тўқнашиб кетди. Гарчи у тўпга биринчи теккан бўлсада, ўзини тўхтата олмагани боис рақибининг оёғига зарба берди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов футболчига сариқ карточка кўрсатди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган, аммо биринчи тўпга теккани учун вазият қизил карточка беришга арзимайди. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиётсизлиги учун сариқ карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




→ Ҳакамлар "Насаф"га ёрдам берадими? Улар "Сурхон"га қарши ўйинда "Пахтакор"ни ўлдиришдими? 14 ва 16-тур учун ҳакамлик таҳлили

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика