RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  18 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Суперкубок-2022. Рўзиқул Бердиев: "Балки "Навбаҳор" билан ўйинда таркибимизни ўзгартирармиз" Новости

Суперкубок-2022. Рўзиқул Бердиев: "Балки "Навбаҳор" билан ўйинда таркибимизни ўзгартирармиз"

Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Ўйин сифати у қадар юқори бўлмади. Битта хато натижага таъсир қилишини билардик. Гол ўтказилган вазиятда ҳимояда парокандалик кузатилди. Бугунги ўйин ўтган йилги Суперкубок ўйинини ёдга солди. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман.

Бугун Ҳусниддин Алиқуловни таваккал қилиб ҳужумга туширдим. Ўйинни қутқармоқчи бўлдик.



Ойбек Бозоровнинг йўқлиги Шерзод Насруллаевга ҳам таъсир қилди. Соловьёв жамоамизга яқинда келди, ҳали ўйинимизга киришиб кетмади. Нафақат унда, балки тажрибали футболчиларимизда ҳам кўп хатолар бўлди: Станоевич, Муҳитдиновда.

4-3-3 схемасида ҳаракатландик. Марко Станоевич ва Шароф Муҳитдинов кўпроқ ҳужумда ёрдам бериши лозим эди.

Голни яхшилаб таҳлил қиламиз, бизнинг талабимиз бошқача эди. Қайтараман, бугун хатолар кўп бўлди. Голдан кейин ҳужумга берилганимиз учун "Пахтакор" қарши ҳужумларга бемалол ўтди.

"Навбаҳор" вакиллари бугунги ўйнимизни кузатди? Улар нафақат бугунги ўйинимиз, балки Туркиядаги ҳамма ўйинимизни кўриб, ўрганиб чиқишди. Лекин биз балки кейинги ўйинда схемамизни ва таркибимизни ўзгартирармиз.

Босния ва герцеговиналик ҳужумчи рўйхатдан ўтказилди, фақат лицензия олса бўлди. Агар унинг ҳолати яхши бўлса, "Навбаҳор" билан ўйинда майдонга тушади", –деди Рўзиқул Бердиев. 



Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика