RU

Последние новости

14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  2 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  5 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1

Супер тўпурар. Левандовски жорий мавсумнинг ҳамма учрашувида гол урди Новости

Супер тўпурар. Левандовски жорий мавсумнинг ҳамма учрашувида гол урди

"Бавария" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинида "Олимпиакос"ни меҳмонда 3:2 ҳисобида таслим этди.

"Муаммо шундаки ҳар сафар 3та гол уришимизга тўғри келмоқда, чунки дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқяпмиз" - деди Мануэль Нойер.

Нико Ковачнинг бахтига "Бавария"да ишонса бўладиган  бир йигит бор - Роберт Левандовски. Роберт дубль қайд этиб, бу сафар ҳам қаҳрамонга айланди. Унинг статистикаси ҳайратланарли.

"Бавария"нинг жорий мавсумдаги 38та голидан 18таси Левандовски ҳисобига ёзилган.

Германия Суперкубогини ҳисобга олмасак, Роберт жорий мавсумда ўзи ўйнаган барча учрашувларда гол урди.

Даҳшат:

"Энерги" - 1та гол

"Герта" - дубль

"Шальке" - хет-трик

"Майнц" - 1та гол

"Лейпциг" - 1та гол

"Црвена Звезда" - 1та гол

"Кёльн" - дубль

"Падерборн" - 1та гол

"Тоттенхэм" - дубль

"Хоффенхайм" - 1та гол

"Аугсбург" - 1та гол

"Олимпиакос" - дубль


Левандовски кузда терма жамоада ўтказган 4та учрашувида 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Роберт август охирида "Бавария" билан шартномасини 2023 йилгача узайтирди, унинг ҳаёлларида эса фақат ўйин ва голлар. У Бундеслига (12та гол) ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг (5та гол) энг яхши тўпурари.

"Олимпиакос" дарвозасига урилган дубль туфайли Левандовски Нистелройни ортда қолдирди. Энди у ЧЛ тарихидаги энг яхши бешинчи тўпурар.

Левандовски тез орада "Бавария" тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурарга айланиши мумкин. Роберт ҳозирча 209та гол билан учинчи ўринда, Карл-Хайн Руммениггеда эса 217та гол мавжуд. Биринчи ўринни 508та гол билан Герд Мюллер эгаллаб турибди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика