RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  35 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Суҳроб Бердиев: "Боруссия Дортмунд"га ўхшатиш? Мен учун "Андижон" мухлислари ягона" Новости

Суҳроб Бердиев: "Боруссия Дортмунд"га ўхшатиш? Мен учун "Андижон" мухлислари ягона"

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 19-турида кичик сенсация қайд этгани билан футбол оммасининг эътиборини яна ўзига жалб қилди.

"Бургутлар" эндиликда "Металлург" меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув олдидан водий дербисининг бош қаҳрамони, "Андижон"га ғалаба келтирган гол муаллифи Суҳроб Бердиевнинг фикрларини тингладик. 


- "Андижон"нинг сўнгги дақиқаларда ҳужумга ўтиши таваккал қилинган ҳаракатлар маҳсулими ёки аниқ ўйланган режа эдими?

- Авваламбор барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бу билан тўхтаб қолиш ниятида эмасмиз. Чунки олдимизда муҳим учрашув кутмоқда. "Навбаҳор" билан учрашувга тўхталсам, ўйин темпи юқори эди. Чунки водий дербиси доим шундай шиддатли ўтган. Ўйин сўнгида бор темпни янада ошириб якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Чунки тўп бизда эди, вазиятлар ҳам кўпроқ яратдик. Қолаверса, мухлислар ҳам қўллаб-қувватлаб бизни янада олдинга боришимизга сабабчи бўла олишди. Олдинга ўтишимиз таваккал эмасди. Муҳими Андижон халқи олдида юзимиз ёруғ бўлди. 

- Умуман ўйиндан кейин хулосалар қандай бўлди?

- Нафақат "Навбаҳор" балки бошқа водий жамоаларига қарши дербилар ҳам қизиқарлиги билан ёдда қолган. Хулосалар ижобий. Айниқса голдан кейин. Акробатикми ёки бошқача буниси аҳамиятсиз. Энг муҳими барча хурсанд. Жамоа эса уч очко олди. Агарда чиройли гол урсангиз-у, буни жамоага фойдаси бўлмаса у ўз аҳамиятини йўқотади. 

- "Андижон" Суперлиганинг етакчиларидан очко олишни маромига етказмоқда. Айтингчи, жамоа жорий мавсумда ўз даражасидан баланд ҳаракат қиляптими?

- Тўғри кўп жамоаларга бош оғриқ бўла оляпмиз. Биз ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўрамиз. Ўз ўйлаган режаларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Тарихда натижа қолади. Биз бу натижалар учун йил бошидан буён меҳнат қилиб келяпмиз. Бундан кейин ўз даражамиздан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатишимиз ва керакли натижаларга эришишимиз лозим. 


- Назарий жиҳатдан олиб қаралганда "Андижон"да мавсумни совриндорлар қаторида якунлаш имконияти сақланиб қолинган. Жамоанинг айни пайтдаги эгаллаб турган ўрни қониқарлими?

- Худо хоҳласа, имкониятларимиздан фойдаланиб мавсумни юқорироқ ўринда якунлашга боримизни берамиз. 

- "Андижон" стадионидаги муҳитни кўрганингизда Европадаги қайси жамоа учрашувларини эслатади?

- Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Кўпчилик "Боруссия Дортмунд"га қиёслайди, лекин мен учун "Андижон" мухлислари ягона.


- Андижонга келиш навбати ОКМК ва "Пахтакор"га. "Андижон" яна кутилмаган натижалар қайд этишга тайёрми?

- ОКМК ва "Пахтакор"га қарши учрашувлар ҳақида гапиришдан олдин "Металлург"ни ютиб олишни ўйлашимиз керак. Мураббийларнинг бу борада ўз режаси бор. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика