RU

Последние новости

22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  66 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  214 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  16 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  4 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4

Суарес: "Куман билан гаплашганимдан кейин уйга йиғлаб қайтганман" Новости

Суарес: "Куман билан гаплашганимдан кейин уйга йиғлаб қайтганман"

"Атлетико" форварди Луис Суарес "Барселона"дан кетиши сабабини айтди.

"Барча футболчи билади. Бу ҳақида ўтган мавсумда ҳам айтиб ўтдим. Барчаси мураббийга боғлиқ. Агарда унинг ўрнида бошқа, юқори авторитетга эга мураббий келганида ўзини бошқача тутган бўларди. Агарда у ўзаро суҳбатда мени ҳисобдан чиқарганини ва бунинг сабабларини тушунтириб берганида, индамас эдим.

Бироқ у нима сабабдан режаларга кирмаётганимни айтмасди. "Атлетико" билан келишиб бўлиб, "Барселона" билан шартномани якунлаш учун келганимда эса у менга агарда трансфер амалга ошмаса "Вильярреал"га қарши баҳс учун қайдномадан ўрин олишимни айтиб ўтди. "Нима? Мен сенинг режаларингда эмасман. Сен мени қайдномага киритмоқчимисан?"

У мени машғулотлар бўлаётган майдондан бошқасига жўнатиб юборарди. Ҳудди 15 ёшли футболчи каби муносабатда бўларди. Бундай ҳурматсизлик эса худди устимдан кулаётгандек туюларди. Шу сабабли уйга йиғлаб қайтганман.

Бирор марта у ҳақида хақоратли интервью бермаганман. Машғулотларда очиқдан-очиқ норозилик қилмаганман. Профессионалман. Энг яхши қарорни излайверганман.

Бу ҳолатда барча иштирок этишини истагандим. Чунки Бартомеу футболчиларга Суарес кийим алмаштириш хонасида ўзини ёмон тутади, ундай иш қилади, бундай иш қилади деб айтган. Унинг бу гапларини Куман телефон қилишидан бир ҳафта олдин эшитгандим. Бу жуда оғриқли", - деди Суарес.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика