Суарес "Барселона"нинг ЛаЛига тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олди
15 сен 2019 14:35
Новости
Суарес "Барселона"нинг ЛаЛига тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олди
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатида гол уриш борасида рекордчилар рўйхатига кириб олмоқда.
Уругвайлик футболчи ЛаЛиганинг 4-тури доирасида захирадан майдонга тушди ва ўз номини икки бора таблога ёздириб қўйди.
Бу унинг чемпионатдаги 132 ва 133 голлари сифатида ёзилди. Шу орқали у Ладислао Кубалуни ортда қолдирди ва клуб тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олди.
Иккинчи ўринда Сесар Родригес (190 гол) қайд этилган бўлса, биринчи ўринни 419 гол билан Лео Месси бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии