RU

Последние новости

18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:45Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2 (матнли трансляция)  3 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  6 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  15 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  16 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  12 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  4 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9

Students Cup. Фарғона политехника институти жамоаси мавсумолди тақдимот маросими ўтказди Новости

Students Cup. Фарғона политехника институти жамоаси мавсумолди тақдимот маросими ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун Фарғона политехника институтининг футбол жамоаси мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди. Маросимда институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари доктори Зоҳидбек Хамроқулов, Фарғона футболи фахрийлари - Абдусамад Дўрмонов, Сергей Лебедев, Диёрбек Ирматов ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсум олдидан турли мусобақаларда ўз олдига совринли ўринларни мақсад қилиб қўйган институт жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар Фарғона политехника институти футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, хусусан Республика олий таълим муассасалари футбол жамоалари ўртасидан ташкил этиладиган Students Cup мусобақасида ғолибликни қўлга киритишларига тилак билдирдилар.


Жамоа аъзолари: 

1.Шоядбек Сирожиддинов, 2.Давронбек Раҳмоналиев, 3.Озодбек Йўлдашалиев, 4.Нурмуҳаммад Адҳамжонов, 5.Жаҳонгир Маматмусаев, 7.Акмал Муҳаммаджонов, 8.Шукур Жумабоев (С), 10.Талабжон Тўйчиев, 12.Исломбек Сайдуллаев, 17.Миржалол Анваров, 19.Исломбек Абдуназаров, 20.Фирдавс Назиртошев, 22.Аббосбек Тўйчиев, 23.Оятулло Эргашев, 27.Файзиддин Абдуманнопов, 70.Умиджон Алижонов, 77.Муҳаммадризо Юсупов.

Бош мураббий: Жасурбек Хамроқулов.


Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика