RU

Последние новости

08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  0 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  2 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3

Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани) Новости

Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва терма етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов КХДРга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Айтиш мумкинки, биринчи учрашувдан сўнг бизда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. 4 кун ичида футболчиларнинг барчаси тайёргарликни давом эттиришди. Фақат майдон масаласида муаммога учрадик, майдон ҳолати яхши эмасди. Шунга қарамай, эртага бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Биз ижобий натижа учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Саралаш доирасидаги барча 10 та учрашувни йўқотишларсиз ўтказишнинг иложи йўқ. Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди деб ўйлайман. Улар бу имкониятдан унумли фойдаланишлари керак", – деди Катанец.

"Мураббий айтганидек, ҳаммамиз ўзимизга келиб олдик. Навбатдаги учрашувга тайёрмиз. Майдон билан боғлиқ кичик муаммо кузатилди, бироқ ҳозир бунга аҳамият берадиган пайт эмас. Буёғига энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, 3 очкони қўлга киритиш учун келдик. Олдимиздаги мақсад – фақат ғалаба.

Ўйлайманки, эртанги учрашувга тайёрмиз. Кучли терма жамоалар бундай жараённи бошдан кечириб туради. Йигитлар билан гаплашдик. Биринчи учрашувни тезда эсда чиқарган ҳолда навбатдаги баҳсга эътибор қаратиш лозим. Кучли терма жамоа ҳеч қачон кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учрамайди. Биз кучли терма жамоамиз. Буни эртанги ўйинда кўрсатиб, мухлисларни 3 очко билан хурсанд қиламиз", – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, КХДР – Ўзбекистон учрашуви эртага Янги Лаос Миллий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика