RU

Последние новости

17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  5 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  37

"SQB Futzal Club" тақдимот брифинги бўлиб ўтди Новости

"SQB Futzal Club" тақдимот брифинги бўлиб ўтди

Ҳаваскорлар ўртасида ўтказиладиган турли мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келган жамоа эндиликда профессионал клуб мақомини қўлга киритди.

Жамоа Ўзбекистон футзал федерацияси шаъфелигида ў тказиладиган мамлакат чемпионати, кубоги ва қолган барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш, маълум ютуқларга эришиш ҳамда терма жамоаларга маҳоратли, тажрибали футзалчилар етказиб беришни ўз олдига устувор мақсад қилиб олган.

Куни-кеча, Тошкентдаги "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бош офисида "SQB Futzal Club" жамоаси тақдимот брифинги бўлиб ўтди.

Дастлаб сўзга чиққан клуб директори Анваржон Ачилов шундай деди: "Ўзсаноатқурилишбанк" соғлом турмуш тарзини юртимиз бўйлаб тарғиб қилишни, жумладан, футзал спорт турига ёшларни жалб этишни мақсад қилган. Банк ташкил этилган футзал клуби юқори даражада фаолият олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Келажакда клубни хусусийлаштириш борасида иш олиб борамиз. Профессионал мақомга эга бўлган жамоамиз нафақат ички чемпионатимизда балки халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонаман. Шунга мослаб таркиб шакллантиряпмиз. Шунинг учун Равшан Элибоев, Акбар Усмонов, Дилмурод Шавкатов каби тажрибали футзалчиларни таркибимизга қўшиб олдик. Бундан ташқари, кучли легионерларни қўшиб олиш устида иш ҳам олиб боряпмиз".

Жамоа бош мураббийи Константин Свиридов ҳам жамоа фақат юқори ўринлар учун курашишини таъкидлади: "Жамоа 15 йилдан буён ҳаваскорлар ичида турли мусобақаларда иштирок этиб келади ва мустаҳкам пойдеворга эга. Энди эса яна бир мақсадимиз амалга ошди –жамоа профессионал клуб мақомини олди. Профессионаллар ичида ҳам энг юқори ўринлар учун курашишни ният қилганмиз. Албатта, бу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қиламиз. Дастлаб кубок баҳслари орқали жамоанинг бугунги ҳолатини янада яхшироқ кўриб, билиб оламиз. Таркибдаги тажрибали спортчиларимиз билан ёш иқтирдорларни бирлаштириб, мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика