RU

Последние новости

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  10 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академияси ҳамда Красногорск ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолияти билан танишди Новости

Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академияси ҳамда Красногорск ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган эди.

Кеча эса Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академиясини кўздан кечирди.




Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов академияда яратилган шарт-шароитлар, академия биноси, машғулотлар майдони, кийим алмаштириш хоналари, овқатланиш тизими ҳамда ётоқхона ҳолати каби масалалар билан яқиндан танишишди.




Академия фаолияти ўрганилиб, мавжуд камчилик ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Ангрен шаҳри Красногорск қўрғонида жойлашган ўқув-соғломлаштириш спорт базасини ҳам бориб кўрди.




У ердаги шарт-шароит, ўқув машғулотлари ўтказиладиган бинолар ҳолати кўздан кечирилди.




Мазкур ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолиятини ҳам қайтадан самарали ташкил этиш, турли ёшдаги терма жамоаларининг ушбу базадан унумли фойдаланишини йўлга қўйиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.


Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика