RU

Последние новости

11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  0 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  0 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  0 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   1 10:40ESPN «Барселона»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  5 10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  2 09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 08:20"Ланс" сафарда ишончли ғалабага эришди. Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Нзола гол билан якунлади  5 08:01Драган Черан фаолиятини Тошкентнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  7 07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  14 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  23 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  6

Солиев ва Шацкихнинг голлари ғалабага етарли бўлмаган 2006 йилги Ўзбекистон - Гонконг учрашувини ёдга оламиз Новости

Солиев ва Шацкихнинг голлари ғалабага етарли бўлмаган 2006 йилги Ўзбекистон - Гонконг учрашувини ёдга оламиз

Фото архив рукнимиз давом этади.

2006 йил 16 август куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Валерий Непомняший бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни қабул қилган. Мазкур баҳснинг биринчи бўлимида вакилларимиз иккита гол уришган бўлса, иккинчи таймда меҳмонлар иккита гол уриб, сенсация қайд этишган - 2:2.  Айтиш мумкинки, гарчи гуруҳда Қатар, Бангладеш, Гонконг каби рақиблар бўлишига қарамасдан яхшигина муаммога дуч келишганди. Ўшанда Гонконг билан 2 та ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилган. Саралаш якунлангач Валерий Непомняший ўрнини Рауф Инилеевга бўшатиб берган эди. 


Осиё Кубоги саралаш босқичи. 

18.06.2006. Тошкент. "Пахтакор" стадиони, 7 000 томошабин. 

Ўзбекистон - Гонконг 2:2

Ҳакам: Шаабан Қосим (Кувайт)

Голлар: Анвар Солиев 18, Максим Шацких 35 - Шам Куок Кюнг 66, 87

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Виктор Карпенко, Алексей Николаев, Владимир Радкевич, Леонид Кошелев (Виталий Денисов,86), Ренат Байрамов (Александр Гейнрих, 46), Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Анвар Солиев (Улуғбек Бакаев, 68), Максим Шацких


Стадионга 7000 томошабин келганди.


Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 


Евгений Сафонов, Леонид Кошелев ва Тимур Кападзе



Ҳакамлар гуруҳи


Асрор Алиқулов 


Мадҳиямиз янграмоқда


Тепа қатор (чапдан ўнгга): Евгений Сафонов, Владимир Радкевич, Тимур Кападзе, Анвар Солиев, Алексей Николаев ва Виктор Карпенко. 

Пастки қатор (чапдан ўнгга): Максим Шацких, Ренат Байрамов, Леонид Кошелев, Асрор Алиқулов ва Сервер Жепаров.


Гонконг асосий таркиби


Сафоновнинг бўйи қанчалик узунлигини билиб олаверинг


Терма жамоамиз мураббийлар штаби


Леонид Кошелев чап қанотдан олдинга ўтмоқчи, орқа планда захира ҳаками ёнида Алишер Никимбаев ва Санжар Ризаевни кўриш мумкин


Виктор Карпенко тўп билан


Максим Шацких ва "Пахтакор" стадионига ўрнатилган янги ўриндиқлар


Стадионга бирданига пластик ўриндиқлар ўрнатилмаган, босқичма босқич амалга оширилган барчаси


Орқа фондаги тахта ўриндиқлар не не ўйинларга гувоҳи бўлишмаган дейсиз




Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика