RU

Последние новости

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Солари “Барселона” билан орадаги 12 очколик фарқ ҳақида гапирди Новости

Солари “Барселона” билан орадаги 12 очколик фарқ ҳақида гапирди

“Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари Ла Лига 26-тури доирасида “Барселона”дан (0:1) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

-Биз турли хил ўйин услубларини синовдан ўтказдик, осонликча таслим бўлмадик. Бу ҳар иккала жамоа учун жиддий, қийин ва катта босим остидаги ўйин эди. Агар шундай ўйнамасанг, ғалаба қозона олмайсан. Агар ўйинни маълум қисмларга бўлиб қарайдиган бўлсак, “Реал” ўз ўйинини намойиш эта олди. Биз нима қилиш лозим бўлса, ҳаммасини бажаришга эришдик. Бизга фақат гол етишмади. Рақиб дарвозасига 20 та зарба йўллашга эришдик. 

-Гол киритилмаганидан хафамисиз?

-Биз ўз ишимизда давом этишимиз керак. Айрим жиҳатларни янада яхшилаш устида ишлашимиз лозим. 

-“Реал”да фақат битта соврин ютиш имконияти қолди. ЕЧЛ....

-Нима учун битта?

-Ҳа, математик жиҳатдан олиб қарасак Ла Лигада ғолиб чиқиш имконияти ҳам бор. Аммо...

-Шубҳасиз, 12 очко сезиларли фарқ. Аммо биз таслим бўлмаймиз, охиригача кураш олиб борамиз.

-Бэйл ишончингизни оқламадими?

-Бу тахлит саволга жавоб беришни истамайман. Барча футболчилари имкон борича ҳаракат қилишди. Аммо “Барселона” гол урди, биз эса йўқ. Ҳамма фарқ мана шунда. 

-Мухлислар Бэйлга ҳуштак чалишди, Искони эса олқишлашди...

-У клуб учун катта ҳажмдаги ишларни бажарган ва бошқалар сингари ҳурматга лойиқ ўйинчи. Аммо мухлисарнинг ўзларига хос қарорлари бор. 

-Сиз Кроосни захирага олдингиз. Бунақаси камдан кам рўй берарди. Унинг ўрнига Вальверде майдонга тушди...

-Биз Вальверде билан муваффақиятга эришишга уриниб кўрдик. Ёш футболчилар ўйинимизни кучайтиришга эришишмоқда. Янги номлар чиқмоқда. Бу футбол. Федерико ҳали ёш. Ўйлайманки, уни ҳам Винисиус, Регилонники сингари келажак кутмоқда,-дейди қироллик клуби мураббийи.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика