RU

Последние новости

14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  2 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  4 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  3 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  15 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  16 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  1

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади Новости

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади

Олий лиганинг бошқа клублари қатори "Сўғдиёна" ҳам иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпти.

Жиззахликлар ҳозирча иккинчи даврага ҳозирликни Жиззахда бош мураббийсиз олиб боришмоқда. Жамоа эртага биринчи лига вакили "Зомин"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 

"Сўғдиёна" бу мавсум биринчи даврада 17 очко жамғарди ва ҳозирча 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа охирги иккита учрашувда мағлуб бўлганидан кейин бош мураббий Даврон Файзиев ишдан бўшатилди. 

Шундан бери футболчилар бош мураббийсиз машғулот ўтказиб келишмоқда. Машғулотларни олиб бораётган Диёр Файзиевда (Даврон Файзиевнинг акаси) тегишли лицензия бўлмагани учун бош мураббий бўлиб ишлай олмайди. У фақат ёрдамчи бўлиши мумкин. 

Бизга етиб келган гап-сўзларга қараганда клуб раҳбарияти иккита мураббийга таклиф билан чиққан, бироқ ҳозирча аниқ жавоб олмаган. Лекин тез орада янги бош мураббий келиши кутиляпти, аммо айнан ким келиши номаълум. Бу - футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шу боис янги мураббий топилмаган тақдирда Даврон Файзиевнинг ўзи "Сўғдиёна"га қайтиши мумкин.

Х.Холиқов


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика