RU

Последние новости

16:35Про лига. "Қўқон-1912" - "Дўстлик"  0 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  2 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  16 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10

"Сўғдиёна" сафида беш нафар янги футболчи бор Новости

"Сўғдиёна" сафида беш нафар янги футболчи бор

Теги :  Сўғдиёна
Александр Мочинов қўл остида “Сўғдиёна” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Жиззахда давом эттирмоқда.

Ўтган мавсумда Ўзбекистон кубоги учрашувлари  доирасида  “Орол”  жамоаси сафида “Сўғдиёна”га  қарши ўйнаган ҳамда ушбу жамоага  бош мураббий  бўлиб  ишлаган Темур Турдиев эндиликда Александр Мочиновга ёрдамчи мураббий вазифасини бажаради. Машғулотлар замонавий ва қизиқарли тарзда олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган бўлса, кечки машғулотда футболчилар қўпроқ тўп билан машқлар бажаришади.

“Металлург” жамоаси аъзолари Дониёр Одилов ва Дилмурод Каримов, “Нефтчи” ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров, “Обод”дан Обид Ҳакимов ва Фарҳод Мираҳматов каби янги футболчилар машғулотларда фаол иштирок этмоқда. “Динамо” жамоасидан келган ҳимоячи Шохрух Ҳолматов хориж клубидан таклиф олганлиги сабабли "Сўғдиёна" лагерини тарк этди.

Ўтган масумда эсда қоларли ҳаракатлари билан жиззахлик мухлислар меҳрини қозонган Ихтиёр Тошпўлатов яна “Сўғдиёна”да.

Шунингдек, Ширинбой Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Жалилов, Шохрух Достонов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Сардор Эминов, Сардор Қулматов билан шартнома муддати узайтирилди.

Машғулотлар хозирча Жиззахда давом этмоқда . Белгиланган режага кўра йиғиннинг иккинчи ярми Тошкентда давом эттирилади.Тошкентдаги йиғин давомида  бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган ҳамда бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Улар ҳақида кейинроқ расмий манбаларимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика