RU

Последние новости

20:15Хорватия — Шотландия ва Болгария — Люксембург ўйини учун таркиблар маълум  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  1 19:40Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)   13 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  29 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  11 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  6 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  26

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади Новости

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Теги :  Сўғдиёна
“Сўғдиёна” мураббийлар штаби жамоага келган янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсадида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Бу сафар Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси спарринг рақиб сифатида танланди. Бугун ушбу ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва унда дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда устунлик Жиззах клуби томонида бўлди. Кўп ўтмай бош ҳакам томонидан рақиб дарвоза томон пенальти белгилади ва ундан Дилмурод Каримов унумли фойдаланиб, ўйиндаги ҳисобни очди. Ўйиннинг 19 -дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим “Сўғдиёна” фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда Александр Мочинов “Сўғдиёна” ёшлар вакилларига ўзларини синаб кўриш учун имкон берди ва таркибда асосан ёшлар ҳаракат қилишди. “Оқ-тепа” футболчилари эса иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Бугунги ўйинда айрим сабабларга кўра Сардор Эминов ва Иззатилла Абдуллаев иштирок эта олмадилар.

“Сўғдиёна” - “Оқ-тепа”  2:2
Голлар: 
Дилмурод Каримов, Ихтиёр Тошпўлатов

“Сўғдиёна”: Шерзод Абдураимов,Сардор Қулматов, Умид Қодиров, Элёр Орифов ,Азамат Исроилов ,Дамир Низамов ,Ихтиёр Тошпўлатов ,Шерзод Жалилов, Отабек Ҳайдаров, Дилмурод Каримов ,Дониёр Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Нодир Қўйбоқов ,Ҳаёт Шодмонов ,Обид Ҳакимов ,Рахматилло Мелибоев, Жасур Ўринов ,Сахоб Рашидов,Ойбек Нурматов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика